1. Юқорига чиқишни астойдил хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади.
2. Эр ва хотин худди кўз ва қўлга ўхшаши керак. Қўл оғриганда – кўз ёш тўкади. Кўз ёш тўкканда – қўл уларни артади. 3. Кетаётганни ушлаб қолма. Келаётганни ҳайдама.
4. Тез бу – секин. Аммо тўхтовсиз.
5. Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши. 6. Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди. 7. Агар муаммони ечиш мумкин бўлса, хавотирланишнинг кераги йўқ. Агар уни ечишни имкони бўлмаса хавотирланиш умуман фойдасиз.
8. Яхшилаб ўйлаб қарор қил. Қарор қилдингми, ўйлама!
9. Қуёш ҳалол одамларни билмайди. Қуёш ҳаромхўр одамларни ҳам танимайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган одам худди қуёшга ўхшайди. 10. Узоқ йўл ҳам кичик масофадан бошланади.
11. Ётган одам йиқилмайди. 12. Биргина илиқ сўз уч совуқ ойни иситиб юбориши мумкин. 13. Тентак ва аҳмоқларга йўл бўшат. 14. Қўлингдан келганча ҳаракат қил. Кейин тақдирдан умид қил. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|