Яқинда Хитойнинг Англиядаги элчиси Лю Сяомин "Би-Би-Си” мухбирига интервью берди. Суҳбат асосан Шинжонда уйғурларга ўтказилаётган тазйиқ, уйғур аёлларининг мажбуран бичиб ташланиши мавзусида кечди.
Аввало элчига уйғурларнинг кўзлари боғланиб, поездга чиқарилаётгани акс этган видеоролик кўрсатилганда, у видеода ҳеч нарсани кўрмаётганини айтган. Яна айтганки, Хитойда маҳбусларни бир турмадан бошқа турмага кўчирилганда, кўзлари боғланиб қўйиларкан.
Ваҳоланки, Австралия экспертлари дрондан олинган ушбу тасвирлар ҳаққонийлигини тасдиқлаган.
Эндрью Марр: — Келинг, дунё бўйлаб улашилган жуда ҳам ташвишланарли дрон тасвирларига кўз ташлайлик. Бу ер Хитой шимолидаги Шинжон бўлгаси экани деярли аниқ. Бу ерда нима бўлаётганини бизга тушунтириб бера оласизми?
Лю Сяомин: — Мен.. кўролмаяпман. Биласизми, сиз буни менга биринчи марта кўрсатмаяпсиз. Ўтган йили хам «Шинжонда нима бўляпти? » деб қўйиб берганингизни эслайман. Аммо сизга шуни айтай, Шинжон… Шинжонда бўлганмисиз ўзи?
Эндрью Марр: — Йўқ, ҳеч қачон бўлмаганман.
Лю Сяомин: — Биласизми… Шинжон энг гўзал жой ҳисобланади. Хитойларда бир гап бор — агар Хитойнинг қанчалик катталигини кўрмоқчи бўлсангиз…
Эндрью Марр: — Элчи жаноблари, булар унчалик ҳам гўзал манзаралар эмас, шундаймасми?
Лю Сяомин: — Биласизми, Шинжон… Мен ҳам сизга худди шуни айтмоқчиман. 1990 — йиллардан буён Шинжон тамоман ўзгариб кетди. Минглаб террористик ҳужумлар юз берди.. Одамлар…
Эндрью Марр: — Улар 10 йил олдин эди. Нима учун бугунги Хитойда одамлар тиз чўктирилиб, кўзлари боғланган ва сочлари қириб олинган ҳолда поездга чиқариляпти? У ерда нима бўляпти ўзи?..
Лю Сяомин: — Бу видеони қаердан олганингизни билмайман. Биласиз, маҳбусларни бир ердан иккинчи ерга ўтказиш тажрибаси ҳамма мамлакатда бор..
Эндрью Марр: — Аммо бу ерда нима бўлаётганини айта оласизми, ҳурматли элчи?..
Лю Сяомин: — Мен бу видеони қаердан олганларингни билмайман..
Эндрью Марр: — Бу видеони бутун дунё кўрди. Ғарб махсус хизматлари ва австралиялик экспертлар уларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлашди. Уларнинг айтишича, бу одамлар Шинжондан мажбуран поездга ўтқазилаётган уйғурлар экан.
Лю Сяомин: — Сизга бир нарсани айтай… Ғарб махсус хизматлари деб аталаётган ташкилотлар Хитойга қарши сохта айбловларни азалдан илгари суриб келишади. Уларнинг гапига кўра, 1 миллион одамга зулм ўтказиляпти. Сиз Шинжонда қанча одам яшашини биласизми? 40 йил аввал 4 — 5 миллион эди. Бугун 11 миллион одам яшайди Шинжонда. Бизни этник тозалаш ўтказишда айблашади. Аммо 40 йил ичида аҳоли икки баробарга ўсди…
Эндрью Марр: — Сўзингизни бўлганим учун узр. Аммо сизнинг маҳаллий статистика бўйича ходимларингиз берган маълумотларга кўра, 2015-2018 йиллар ўртасида Шинжонда аҳоли сони ўсиши 84 фоизга камайган. 84 фоиз!!!
Лю Сяомин: — Бу тўғри эмас. Мен сизга расмий рақамларни бердим. Мен сизга бу рақамларни Хитойнинг элчиси сифатида беряпман. Булар расмий рақамлар. Охирги 40 йилда уйғурлар, Шинжон аҳолиси икки баробарга кўпайган. Ҳеч қандай аҳолини чеклаш, мажбуран бичиш деган нарсалар йўқ…
Хуллас, ҳануз Хитойнинг Шинжон вилоятида юз бераётган уйғур миллати билан боғлиқ ёқимсиз ҳодисалар атрофида баҳслар давом этмоқда. Хулоса эса ўзингиздан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|