1. Шимпанзеларнинг энг йирик тури Танзанияда умр кечиради.
2. Одам ДНК си шимпанзе ДНК си билан 99 фоизга бир хил.
3. Шимпанзелар ўртача 50 йил ва ундан кўпроқ яшайди.
4. Шимпанзе кўзгудаги аксини танийдиган ягона маймун туридир.
5. Бошқа бир маймун ёки одам эснаётганини кўрса бас, у ҳам эснашга тушади.
6. Шимпанзелар орасида каннибаллари ҳам учраб туради.
7. Ёши улуғ шимпанзе эркаги 70-80 килограмм вазнга эга. Урғочиси эса бу қадар йирик бўлмайди.
8. Шимпанзе нафақат мева ва дарахт барглари, балки гўшт, қумурсқаларни ҳам паққос туширади.
9. Шимпанзелар ёлғизликда яшай олмайди. Улар албатта оила-оила бўлиб умр кечиради.
10. Шимпанзе болалари ҳам худди одам болалари каби турли ўйинлар ўйлаб топиб, ўшалар билан андармон бўлади.
11. Шимпанзе бошқа маймун турларига нисбатан тажовузкор. Фақат гориллага бу одатини намойиш эта олмайди холос.
12. Баъзан шимпанзелар гуруҳи бошқа бир гуруҳ билан росмана уруш қилади. Бу уруш йиллаб давом этиши мумкин.
13. Шимпанзенинг ёши улуғ эркаги одамга нисбатан 20-30 фоиз кўпроқ кучга эга.
14. Шимпанзени кар-соқовлар тилига бемалол ўргатса бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|