1. Шер мушуксимонлар оиласида ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Биринчи ўрин йўлбарсларга тегишли.
2. Шернинг юраги ҳажми билан солиштирганда мушуксимонлар оиласида энг кичиги ҳисобланади.
3. Бундан бир ярим минг йил олдин шерлар Европада ҳам пайдо бўлган. Аммо одамлар уларни қириб ташлаган.
4. Табиатан шерлар жуда дангаса бўлади. Қорни тўқ бўлса, фақат жиддий хавф туғилса, ёки сояга ўтиш учунгина ўрнидан қўзғалади.
5. Шернинг урғочиси эркагига нисбатан кўпроқ ов қилади. Аммо ўлжа йирик бўлса, эркаги албатта овда иштирок этади.
6. Шерларнинг никоҳ даври бир ҳафта давом этади.
7. Шер ириллашни икки ёшга етгач ўзлаштиради.
8. Йўлбарсдан фарқли ўлароқ шер асосан тунда овга чиқади.
9. Шер ҳеч қачон гўштни тишлари ёрдамида майдаламайди. Бутунлигича ютади. Тишлари фақат ов пайтида ўлжани бўлакларга бўлиб ташлаш учун керак бўлади.
10. Янги туғилган шерваччаларнинг вазни 1, 5 килограмм атрофида бўлади.
11. Ҳаво иссиқ пайтларда шерлар бир кеча-кундузда 20 соатлаб ухлайди.
12. Мушуксимонлар оиласида фақат шерларгина тўда-тўда бўлиб яшаш тарафдори. Улар ёлғизликда тез ўлим топади.
13. Шерлар тўдасининг ўлжасига ҳужуми уч мартадан биттасидагина муваффақиятли кечади.
14. Шерваччалар икки ёшга етганда, тўдадан қувиб солинади. Улар энди ўзлари мустақил яшаб, оила қуришлари керак бўлади.
15. Бир овқатланишда ёши улуғ шер 30 килограммгача гўшт ютади.
16. Шерлар йўлбарс билан камдан-кам ҳолатларда жинсий муносабатга киришади. Мабодо шундай бўлиб чиққанда ҳам туғилган боласи пуштсиз бўлиб чиқади.
17. Шернинг урғочиси эркагига нисбатан икки баробар кам вазнга эга. Эркагининг вазни аксар ҳолларда 250 килограммдан ошади.
18. Вояга етгунга қадар онадан туғилган шерваччаларнинг 20 фоизигина яшаб кета олади.
19. Шернинг эркаги кўпинча ҳудуд талашиш туфайли ўлим топади.
20. Ёши улуғ шернинг тирноғи узунлиги 7 сантиметргача етади.