Бизни ночор демангиз, Биз ночордан безганмиз. Ночорнинг кўчасида, керагича кезганмиз. Орзумандга ҳам йўйманг, Орзуга биз бегона. Биз шунчаки орзуни, орзулаган девона. "Кўмганда кулгур”, дея қарғаб турар аллаким. Гар кулсак, кўмилишдан асраб турар аллаким. Хаёлпараст ҳам деманг, Қалбимиз тунд хаёлдан. Хаёл элчиси фақат дарак берар заволдан.
Бизни худбин ҳам деманг, Оромингиз бузмаймиз. Нафрат қўзғолмасин деб кўзгуга кўз сузмаймиз…
Умримиз зулмат янглиғ, йўқсилликка қулдирмиз, Ёна билмас, тутамас икки ҳовуч кулдирмиз…
Кетар жафоимизда Бўтадек бўзламангиз, Кўнгил қурғуримиз бўш, Ширин сўз сўзламангиз. Бизнинг телба қайда деб, уззукун изламангиз, Қиш, кузни бизга беринг, Қишламанг, кузламангиз.
Изн беринг, биз ҳам, би-ир кўз ёшларсиз кулайлик. Ҳайратларнинг зўридан қотиблар-а қолайлик…
Шунда бизнинг кўчада ка-атта байрам бўларди. Алам армонимизга тиқилиблар ўларди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|