1. Шер юраги эгасининг ҳажмига нисбатан мушуксимонлар оиласида энг кичик ҳисобланади.
2. Шер мушуксимонлар оиласида ҳажми катталиги бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Биринчи ўрин йўлбарсга тегишли.
3. Бундан 1, 5 минг йил олдин шерлар Европада ҳам кўпчиликни ташкил этган. Аммо барчасини одамлар қириб ташлаган.
4. Шер табиатан жуда дангаса жонивор. Агар қорни тўқ бўлса, фақат жиддий хавф туғилганда ва сояга ўтишга тўғри келгандагина ўрнидан қўзғалади.
5. Овни асосан шер урғочилари амалга оширади. Бироқ ўлжа ҳаддан ташқари йирик бўлса, масалан, ёввойи буқаларни овлаш керак бўлганда эркаги ҳам албатта ёрдамга келади.
6. Никоҳ мавсумида шер эркаги ва урғочиси бир кунда юз марталаб жинсий муносабатга киришади. Никоҳ мавсумининг ўзи эса 1 ҳафта давом этади.
7. Шернинг ириллаш одати у икки ёшга етганда пайдо бўлади.
8. Йўлбарсдан фарқли ўлароқ, шерлар тунда кўп ов қилади.
9. Шер гўштни ҳеч қачон чайнаб емайди. Катта-катта бўлакларни шундайлигича ютади. Тишни улар ўлжани тилкалаб ташлаш мақсадларидагина ишга солади.
10. Янги туғилган шерваччалар 1, 5 килограмм атрофида вазнга эга бўлади.
11. Ёз иссиғида шерлар бир кеча-кундузда 20 соатлаб ухлайди.
12. Ёш шерваччалар 2-3 ёш оралиғида тўдадан ҳайдаб солинади. Энди улар ўз тўдаларини тузишлари керак. Қорнини ҳам ўзлари тўйдириши лозим.
13. Бир марта овқатланишда ёши улуғ шер 30 килограммгача гўшт ютади.
14. Ёввойи табиат қўйнида шерлар 15 йилча умр кўради. Ҳайвонот боғида эса икки баробар кўпроқ яшайди.
15. Баъзида шерлар йўлбарс билан ҳам жинсий муносабатга киришади. Лекин барибир улардан туғилган авлод пуштсизлик хасталиги билан дунёга келади.
16. Ёши улуғ шернинг юнги узунлиги 40 сантиметргача етади.
17. Урғочи шернинг вазни эркагига нисбатан икки ҳисса камроқ бўлади.
18. Шернинг тирноғи узунлиги 7-8 сантиметр оралиғида бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|