Тошкентда 20 январь, душанба куни Олий Мажлис Сенатининг янги таркиби биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Жумладан, давлат раҳбари «Ўзбекистондаги олигархлар»дан 5—10 миллион доллар сўрагани ҳақида гапириб берди.
- Биз ўзимизга мос иқтисодиёт яратяпмиз, бировлардан кўчириб олганимиз йўқ. Очиқ гап, дунёдаги манман деган тўртта экспертлар кенгаши бўлса, шуларнинг иккитасига пул тўлаб, Бюджет кодексини қабул қилганимиз учун ҳамда охирги икки йилдаги солиқ сиёсатимиз бўйича хулоса қилиб беришларини сўрадим.
Пул бюджетдан эмас, Ўзбекистондаги катта-катта олигархларга илтимос қилдим, «оғайнилар, 5—10 миллион пул беринглар, улар бизга хулоса қилиб берсин», деб. Улар хулоса қилиб берди. Кеча менга хулосалар келди. Улар қойил қоляпти. «Шу ростми» деб сўрасам, рост дейишди. Кейин уларни таклиф қилдим, улар яқинда келади.
«Ҳеч қаерда солиқ юки бундай камайиб, бюджетга тушум бундай кўпайиши бир йилда бўлмаган, камида беш йил бўлган» дейишди. Буни иқтисодиётни билганларгина тушуна олади, - дейди Шавкат Мирзиёев. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|