Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни Сардоба туманидаги «Қўрғонтепа» маҳалласини бориб кўрган, қадрдон маконига қайтган маҳалла аҳолиси билан мулоқотда бўлган эди. «Ўзбекистон 24» телеканалида давлат раҳбарининг аҳоли билан мулоқотидан лавҳалар намойиш этилди, деб ёзмоқда daryo.uz.
«Икки-уч кундан бери шу ердаман. Бир нарсани билингларки, то ўзим сизларнинг хонадонларингни тиклаб, кўпларингни янги уйларга кўчирмагунимизча тинчимайман. Ўзим ҳам худди сизлардек аҳволдаман. Ўз жамоам билан мана шундай яшаймиз.
Оғир кунимизда ҳам бирга бўламиз, Худо хоҳласа, тўйларимизда ҳам бирга бўламиз. Бир ёмонликнинг бир яхшилиги ҳам бор. Яхшилиги шуки — янги шаҳар, янги туман, янги кўча, янги маҳалла, янги обод қишлоқ қурамиз. Сизлар тинч, мен тинчман. Сизлар бор, мен бор.
Бутун дунё қараб турибди, бир-биримизга нисбатан меҳримиз катта, бағримиз кенглигини кўрсатяпмиз. Шароит оғир, мана шундай талофатдан қудратли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз ошиб чиқишимиз керак. Илоҳим соғ-саломат бўлинглар!» Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot ZAMIN.UZ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|