Хитойнинг Хэнань вилоятида жойлашган Шаолин бутпарастлар монастири кўплаб сир-асрорлари билан дунё аҳлини ҳануз ҳайратга солади. Айниқса, монастир ичкарисидаги «ажал» йўлаги деб номланган борлиқ одамни сескантирмай қўймайди. Айтишларича, агар монах монастирдан кетишни, одамлар орасидаги ҳаётга қайтишни истаса, ўша ажал йўлагидан ўтиши талаб этилган. Бу йўлакдан ўтишнинг ўзи бўлмаган. Аслида монастирга киришнинг ўзи оғир бўлган. Унинг ичкарисидан чиқиб олиш эса юқорида таъкидланганидек, ажал йўлагидан ўтишни талаб қилган. Оддий ҳаётга қайтишни истаган монах йўлак бўйлаб кета бошлаган. Дастлаб унга яқин жойда алоҳида ускуна турган. Ускуна юқорида бўлиб, монах эшикни катта куч ва тезликда очиши лозим эди. Кейин эса қўлини кескин орқага қараб чўзиши керак бўлган. Агар кечикса, ўткир тиғли ускуна катта тезликда пастга тушиб унинг қўлини чўрт узиб кетади. Агар шу ердан ўтиб олса, олдинда қоронғи йўлак тайёр турган. Монах яна катта тезликда олдинга юра олса юрди, бўлмаса, тепадан қоп тўла қум ёки автомат тарзда ўқ отиладиган нарса тушиб, уни ҳалок этган. Бундан ташқари, қоронғи йўлакнинг икки четида қилич билан қуролланган манекенлар турган. Ташқарига чиқишга улгурса улгурди, йўқса, ичкаридаги монахлар собиқ монахнинг мурдасинигина ташқарига олиб чиқишган.
Кейинчалик манекенлар ўрнига ҳақиқий Шаолин жангчилари қўйилган. Улар жами 18 киши бўлиб, барчаларини енгишнинг ўзи қийин эди. Масалан, Фуюй исмли монах оддий ҳаётга қайтишни маъқул кўрган ва ажал йўлагидан ўтишга розилик билдирган. Жангчиларни енгиб ўтган ҳам. Аммо чиқиш эшиги оловда қиздирилган, чўғга айланган улкан тош билан ёпиб қўйилганди. Бу монах учун сўнгги имтиҳон ҳисобланган. Монах елкаси ёрдамида тошни нари суриб ана ундан кейин ташқарига чиқиши зарур эди. Фуюй айни шу имтиҳондан ўта олмаган. Чўғга айланган тош унинг танасини куйдириб кул қилган. Кутилганидек, монахнинг мурдасини кейинчалик собиқ ҳамкасблари ташқарига олиб чиқиб ташлашган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|