Хитойдаги Шаолин монастири ҳақида кўпчилик маълумотга эга. Шаолин ҳақида фильмлар ҳам яратилган. Аммо монастирнинг ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган сирлари ҳам йўқ эмас. Уларнинг асосийси қуйидагича: Монастирга оддий одам киришининг ўзи мушкул эди. Лекин кириб олгандан кейин чиқиш ундан-да қийинроқ кечган. Агар Шаолинда хизмат қилган монах эркин ҳаётга қайтиш истагида бўлса, у «ўлим йўлаги» деб номланган узун лабиринтдан ўта олиши лозим эди. Агар эсон-омон ўта олса, у эркин ҳисобланарди. Бироқ бу йўлакдаги синовлардан ўта олмаса, монастирдан унинг мурдаси олиб чиқиларди.
Йўлакка кириш жойига ускуна ўрнатилган. Ускуна ортида эшик. Йўлакка ўтаётган одам эшикни жуда тез ва бор кучини ишга солган ҳолда очиб, шу заҳоти қўлларини нари олиши лозим бўлган. Агар улгурмаса, қаердандир юқоридан келадиган ўткир тиғ уни қўлсиз қолдирарди.
Бу имтиҳондан ўтган монах қоронғи йўлакка ўтади. Кириши билан яна юқоридан қандайдир оғир бир нарса бошига қараб катта тезликда тушиб келади. У нарса қум тўла қоп ёки аксинча автомат тарзда ўзидан ўқ отувчи қандайдир сирли қурол бўлиши мумкин эди. Агар чап беришга кечикса, монах ўлим топарди. Бундан ташқари, лабиринтда қилич билан қуроллантирилган ёғоч аскарлар турган. Улар ҳам катта тезликда ҳаракатланган. Тахминларга қараганда, ўлим йўлагига жами 18 та шундай ёғоч аскарлар қўйилган.
Ўлим йўлагига ўтган одам учун ортга йўл йўқ. Ё чиқиш эшигигача ета олган, ё унинг мурдаси ташқарига олиб чиқилган.
Хўш, нега бу синов йўлга қўйилган? Наҳотки, монастирдаги монахлар шу қадар камситилган? Наҳотки, улар эркин ҳаёт қуришга ҳақсиз ҳисобланган? Бунинг сабаби шуки, ўлим йўлаги ташкил этилгунга қадар эркин ҳаётга қайтган монахларнинг аксарияти одамларга ўзларини буюк қилиб кўрсатган. Бу эса Шаолин монастири эгаларининг жаҳдини қўзғаган. Улар шу синовни ўйлаб топишганки, агар монах ҳақиқатан буюк бўлса, демак, ўлим йўлагидаги синовлардан муваффақиятли ўтади. Акси бўлса… Афсуски, ўлим топади…
Хуллас, ўлим йўлагидан муваффақиятли ўта олган монахни сўнгги синов кутиб турган. Чиқиш жойидаги эшик ўрнини оловда қиздирилган улкан тош эгаллаган. Монах шу қайноқ тошни елкалари ёрдамида нари суриб, ўзига йўл очиши лозим эди. Шу ишни уддалагач, елка қисмида йўлбарс ва аждаҳо белгиси қолган. Уни олдин тошга ўйиб битишган. Монах қайноқ тошни елкаси билан сурган пайт қайноқ белги танасига худди муҳр каби чиппа ёпишган. Уни монах умрининг охирига қадар ҳам ўчира олмасди. Қолаверса, белги Шаолиннинг дипломи ҳисобланган. Бу сирдан воқиф бўлган одам монахнинг елка қисмида ўша белгиларни кўрса, у ҳақиқатан буюк монах эканига ишонган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|