1. Шакар организмга киргач, фруктоза ва глюкозага ажралади. Организмдаги қувватнинг 50 фоизини айнан глюкоза етказиб беради.
2. Илк бор шакар ишлаб чиқариш Ҳиндистон ҳудудида бошланган.
3. Шакар лавлаги ва шакарқамишдан олинади.
4. Шакар миянинг қониқиш, лаззат олиш марказига допамин гормони келиб тушишини таъминлайди. Шунинг оқибатида кўпчилик шакарга қаттиқ боғланиб қолади.
5. Шакарқамиш пояси 9 метргача бўй чўза олади.
6. Шакарга, ширинликка ўчлик авлоддан авлодга мерос сифатида ўтади.
7. Шакарни меъёридан кўп истеъмол қилиш организмда инсулин даражаси юқорилашига олиб келади. Бу эса келгусида саратонга учраш хавфини оширади.
8. Шакар кетчупда ҳам, нонда ҳам мавжуд.
9. Табиий шакар лактоза ва фруктозадан ташкил топади.
10. Олимларнинг изланиш натижалари шуни кўрсатдики, кўп миқдорда ширинлик истеъмол қилиш хотирани сусайтириб, миянинг тез қаришини таъминлар экан.
11. Лавлагидан шакар олиш заводи илк бор Польша ҳудудида жойлашган Кунерна шаҳрида Ахард исмли немис тарафидан қурилган.
12. Чехияда оқ қандга ёдгорлик ўрнатилган. Чунки оқ қанд 1843 йили худди шу мамлакатда яратилган.
13. Шакарқамишдан олинган шакар лавлагидан олинганига нисбатан кўпроқ фойда беради. Уни организм тезроқ қабул қилади.
14. Дунёда шакардан пластмасса ишлаб чиқаришда, доришунослик ва тамаки ишлаб чиқариш саноатида кенг фойдаланилади.
15. XVIII аср охирига қадар шакар ҳашамат ҳисобланиб, уни «оқ олтин» деб аташган.
16. Ўрта асрларда Европада шакар шифобахш дори сифатида қабул қилинган ва дорихоналардагина сотилган.
17. Бразилия ва Ҳиндистонда шакарқамишдан автомобил ёқилғиси олинади. Айтишларига кўра, бу атмосферани бензинга қараганда анча кам ифлослантираркан.
18. Ҳар йили дунё бўйича 110 миллион тонна шакар ишлаб чиқарилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|