TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Шу йил 14 апрел куни Анапада Вероника исмли аёл 4 яшар қизалоғи Оляни ҳеч қандай сабабларсиз ўлдирди. Нега?
Марҳуманинг отаси Игорь айтдики, хотини анчадан бери руҳий хасталикдан азоб чекарди. Бу хасталик аслида Оля дунёга келгандан кейин бошланган. У доимий тарзда руҳий хасталиклар шифохонасида даволанарди. Оляга эса бувиси қарарди. Игор аллақачон Леся деган аёлга уйланиб олган. Дам олиш кунлари қизалоғини ўз уйига олиб кетарди. 14 апрел куни ҳам у ишда эди. Шифохонадагилар негадир Вероникага қизи билан бир-икки кун бирга бўлишга рухсат беришибди. У эса қариндошлардан бириникига Оля билан бирга меҳмон бўлиб борган. Мезбонлар ҳам Верониканинг ўзини тутиши, ҳатти-ҳаракатида ҳеч қандай шубҳали белгилар борлигини кўрмаган. У ҳамма билан чақчақлашиб ўтирган. Кейин ҳовлига Оля билан бирга чиққан-у, боғ тарафга ўтгач, қизини пичоқлаб ўлдирган. Шундан кейин мезбонлар ўтирган уйга кириб «Оляни ўлдириб қўйдим! Мени миямдаги шайтонлар мажбурлашди!» дея бақирган. Уй эгалари тўғри боққа чиқишган. Не кўз билан кўришсинки, Оля ерда ўлиб ётарди. Дарҳол полицияга хабар беришган. Полициячилар Вероникани қамоққа олишган.
Вероника бундан олдин ҳам «ҳунар» кўрсатган экан. Собиқ эри Игорнинг гапига қараганда, касаллик энди бошланган йили у ўзлари яшаб турган уйни ёқиб юборган. Қўшнилар оловни аранг ўчиришган.