TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Хоразмни истило қилишдан аввал Чингизхон донғи ўз ватанидан узоқ-узоқларга ҳам ёйилган улуғ Шайхга илтимос билан элчи йўллайди: «Мен Хоразмни қатли ом қилмоқчиман. Сиз оила аъзоларингиз билан шаҳарни тарк этиб, хоҳлаган томонингизга кетишингиз мумкин».
Ватанпарвар Шайх унга шундай жавоб қайтаради: «Менинг 75 йиллик умрим шу тупроқда кечди. Шу халқ билан бирга ҳаётнинг бутун аччиқ-чучугини тотдим. Энди унинг бошига оғир кун тушганда ташлаб кетиш мардлик эмас!»
Нажмиддин Кубронинг ҳиммат ва муруввати шу қадар буюкки, бошқа ўлкалардан келган муридларининг бегона тупроқда ўлиб кетишини истамайди. Уларни туғилган юртларига жўнатиб, ўзи шаҳарни мудофаа қилишга отланади. Шогирдларининг бирга кетиш тўғрисидаги таклифларга жавобан: «Мен шу ерда шаҳид бўламан. Менга Хоразмни тарк этишга рухсат йўқ!» — дейди ва қўлига шамшир тутиб, қўйнига тош тўлдириб, ёв қаршисига чиқади. Уларга тош отади, бир нечтасини найза билан уриб йиқитади. Душманлар унга камондан ўқ узади. Ўқлардан бири Шайхнинг кўксига санчилади. Шаҳид бўлаётган пайтда у душман қўлидан байроғини тортиб олиб, шу даражада маҳкам сиқиб ушлаганки, ўн киши бўлиб ҳам унинг қўлидан байроқни олишолмагач, бармоқларини кесишга мажбур бўлишган. Шайхнинг бу жасорати ёвни ҳам ҳайратга солган. Мазкур воқеа тилдан-тилга ўтиб, афсонага, халқ учун ибрат намунасига айланди.