Бу воқеа Ҳазратнинг ҳижратга кетган илк йиллари содир бўлган экан. Маккаи Мукаррамада Бутун Дунё уламолари кенгашининг навбатдаги мажлиси тугаб, Ҳарами Шарифда аср намозини ўқишиб, Мадинаи Мунавварага Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига кетиш учун автобусга уламолар бирин – кетин жойлашибдилар. Ҳазрат бир юмуш билан бироз кеч қолиб келибдилар ва автобуснинг орқасидан чиқмоқчи бўлганларида бир чол югуриб келиб, Ҳазратнинг икки билакларидан маҳкам ушлаб, бор овози билан хўнграб йиғлай кетибди. Ҳазрат ҳар не десалар ҳам, ҳар не қилсалар ҳам ҳалиги чол Ҳазратни маҳкам қучоқлаб олиб, дадасини топиб олган етимдек, дод солиб йиғлайверибди.
Атрофдаги одамлардан Ҳазрат ҳижолат тортибдилар, бир амаллаб ўша кекса отахонни юпатиб, автобусга чиқибдилар. Ҳазратни яқиндан таниган уламолардан бирлари ҳазил аралаш, яна нима бўлди, дея сўрабди. Ҳазрат эса: "Ҳа, ватандошлардан экан”, деб ҳомуш тортибдилар. Шунда уламолардан бирлари: "Сиз ўз юртингизда, ўз тилингизда Ислом таълимотларини етказиб машҳур бўлгансиз, бир араб тилида ҳам китоблар ёзсангиз бўларди. Уни нашр қилдирсак араб ўлкаларида ҳам машҳур бўлиб кетардингиз!” дебди. Шунда Ҳазрат: "Мен машҳур бўлиш учун эмас, халқимга зарур бўлган нарсаларни етказиш учун китоб ёзаман!” дебдилар. Бу суҳбатни тинглаб ўтирган алломалардан бирлари Муҳуммад Қутб роҳимаҳуллоҳ Ҳазратнинг гапларидан таъсирланиб автобусдаги уламоларга юзланиб: "Бу йигит билан бизнинг фарқимиз шу ерда, биз машҳурлик учун ёзамиз, бу эса халқи учун ёзади!” дебдилар ва Ҳазратнинг ўзларига юзланиб: "Эй йигит! Сен шу ақидангда маҳкам тур, албатта нажот топасан!” деган эканлар…
Ҳа, Ҳазрат ўша ақидада маҳкам турдилар ва дарҳақиқат кўп вақт ўтмай у зотга Аллоҳ таоло улкан зафар ато қилди. Бугун ўша машҳурлик йўлини таклиф қилган кишини кўпчилик танимас, балки. Аммо Ҳазратга автобусда таклиф қилинган "шуҳрат”дан кўра чандон – чандон машҳурликни Аллоҳ таолонинг Ўзи берди. Ўша автобусда машҳурлик учун таклиф қилинган биргина арабча китоб ўрнига Ислом таълимотларининг ҳар соҳасида икки юзга яқин китоблар ёзиш шарафини насиб этди. Буюк олимнинг насиҳати баракотидан Ҳазратнинг ихлос билан қилган хизматлари улкан зафар топди, ёзган таснифотлари бир неча тилларга таржима қилиниб, минг – минглаб инсонларнинг ҳидоятига маёқ бўлди. Яна ўша ихлос билан суғорилган собит ақиданинг самариси ўлароқ ёзилган асарлардан фойдаланган миллат ихтилофлар, жанжаллар, бўлинишлар, турли – туман фирқабозликлар гирдобида бидъат ва хурофотга ботишдан нажот топди.
Абдуллоҳ Мустафо Содиқ Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|