1. Шафтоли таркибида С витамини жуда кўпчиликни ташкил этади. Бир кеча-кундузлик дозани олиш учун кунига икки дона шафтоли ейиш кифоя. Инсон организмида С витамини етарли даражада бўлади.
2. Маза қилиб «загар» олишни хоҳлайсизми? Бунинг учун қуёш тиғида ўтириш шарт эмас. Шафтоли енг. Унинг таркибидаги А витамини танангизга қўшимча қуёш тиғини ҳадя этади.
3. Шафтолини компот қиласизми, мураббоми, фарқи йўқ, барибир у ўзидаги фойдали хусусиятларни йўқотмайди.
4. Америкада ўнлаб йиллардан бери август шафтоли ойи сифатида эътироф этилади.
5. Худди ўрик каби шафтолини ҳам қуритилган ҳолда ейиш мумкин.
6. Шафтолининг ватани Жанубий Америка ҳисобланади.
7. Бир дона шафтоли еб олсангиз, анча вақтгача сизни тўқ тутади. Шу билан бирга у парҳез меваси ҳисобланади. Шафтоли таркибида атиги 440 ккал мавжуд.
8. Баскетбол қандай пайдо бўлганини биласизми? Спортчилар шафтоли дарахтига саватча илиб қўйиб, унга қўлбола тўпни ирғита бошлашган. Шундан кейин баскетбол спорти пайдо бўлган экан.
9. Ошқозонингиз овқатни яхши ҳазм қила олмаётган бўлса, албатта шафтоли енг. У овқат ҳазм бўлишида ёрдам берибгина қолмай, сизни тинчлантиради.
10. Айтишларича, шафтолини меъёрида истеъмол қилиш соч тўкилишига ҳам барҳам бераркан.
11. Қадимий Хитойда шафтоли ейиш фақат император ва унинг яқинларига насиб этган.
12. Шафтоли данагини еб бўлмайди. Унинг таркибида заҳарли синиль кислотаси бор.
13. Шафтоли етиштириш бўйича Хитой дунёда етакчилик қилади.
14. Дунёда шафтолининг ясси кўринишдаги нави ҳам бор.
15. Шафтоли терини юмшатиш хусусиятига эга бўлгани боис, косметологияда ҳам ундан унумли фойдаланишади.
16. Венгрияликлар шафтолини хотиржамлик меваси сифатида қадрлашади. Ҳақиқатан, бу мева тури юракдаги хавотир ва безовталикларни йўқ қилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|