1. Шафтоли таркибида А, В ва С витаминлари кўп. Бундан ташқари, шафтоли магний, фосфор, кальций, калийга бой. У овқат ҳазм қилиш тизими, суяклар, мушаклар, юрак учун кони фойда.
2. Ботаниклар таъбири билан айтганда, шафтоли олхўрининг яқин қариндоши ҳисобланади.
3. Шафтоли аслида олхўри, бодом, олча, ўрикни чатиштириш натижасида пайдо бўлган.
4. Шафтолининг ватани Хитой ҳисобланади.
5. Шафтоли ёмон кайфият ва безовталикнинг кушандасидир. Шунинг учунми, Венгрияда уни «хотиржамлик меваси» деб аташади.
6. Шафтоли терини ёшартириш, юмшатишда ҳам тенгсиз малҳам вазифасини ўтайди.
7. Американинг Жоржия штатини шафтоли штати деб аташади. Чунки бу штатда шафтоли боғларининг саноғи йўқ.
8. Хитойда шафтоли омад, ҳимоя ва узоқ умр рамзи сифатида қадрланади.
9. Энг кўп шафтоли экспорт қиладиган давлат Хитой ҳисобланади. Иккинчи ўринни Италия эгаллайди.
10. Шимолий Америкада илк шафтоли боғи 1565 йили Флорида штати ҳудудида барпо этилган.
11. Шафтоли данаги ичида синиль кислотаси кўп. Шунинг учун данак заҳарли. Организмга кўп миқдорда тушиб қолса одамни ўлдиради.
12. 4000 йил олдин Қадимий Хитойда шафтоли император дастурхонига тортилган.
13. Олимларнинг айрим изланишларида таъкидланадики, шафтоли бош терисини мустаҳкамлаб, соч тўкилишини камайтираркан.
14. Шафтоли табиий тинчлантирувчи доридир. Ошқозонда овқат ҳазм қилиш фаолияти издан чиқса, шафтоли еб олсангиз, бу муаммо тез орада бартараф этилади.
15. Қачонлардир баскетбол спорт тури пайдо бўлганда, корзина вазифасини айнан шафтоли солинадиган корзиналар ўтаган экан.
16. Бир дона шафтолида 40 килокалория мавжуд. Лекин анча пайтгача одамни тўқ тута олади. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради.
17. 1982 йилдан бери Америкада август ойи миллий шафтоли ойи сифатида эътироф этилади.
18. Шафтоли консерваланган ҳолатда ҳам ўзидаги фойдали моддаларни йўқотмайди.