1. Шафтоли таркибида А, В, С витаминлари, магний, фосфор, кальций ва калий кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун у нафақат овқат ҳазм қилиш, балки мушаклар, суяклар ва юракни мустаҳкам тутади.
2. Ботаникларнинг хулосасига кўра олхўри шафтолининг қариндоши ҳисобланаркан.
3. Шафтолининг ҳозирги биз билган кўриниши бодом, олхўри, ёввойи шафтоли, ўрикни чатиштириш натижасида пайдо бўлган.
4. Шафтоли ёмон кайфиятдан халос этади. Венгрияда уни хотиржамлик меваси деб аташади.
5. Шафтоли тери саломатлигини сақлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
6. Американинг Жоржия штатини шафтолилар ватани деб аташади. Чунки бу ерда шафтолизорларнинг саноғи йўқ. Лекин Калифорнияда ҳам шафтоли боғлари кам эмас.
7. Хитойда шафтоли омад, ҳимоя ва узоқ яшаш тимсоли саналади.
8. Шимолий Америкада илк шафтолизор 1565 йили пайдо бўлган.
9. Шафтоли данагининг мағизи таркибида заҳарли синиль кислотаси бор. Агар ошқозонга бу мағиз кўп миқдорда тушиб қоладиган бўлса, одамни ўлдиради.
10. Қадимий Хитойда бундан 4000 йил олдин шафтоли император дастурхонига тортилган.
11. Агар шафтолини доимий равишда истеъмол қилинса, бош териси мустаҳкам бўлади ва сочлар тўкилмайди.
12. Шафтоли Ойда истеъмол қилинган ягона мевадир. Уни Ойга чиққан америкалик астронавтлар ўзлари билан бирга олиб кетишганди.
13. Бир дона шафтоли 40 килокалорияга эга. У очликка барҳам беради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, ёғли овқатлар ҳазм қилиниш жараёнини тезлаштиради.
14. Шафтоли қайта ишланганда таркибидаги фойдали моддаларни бошқа меваларга нисбатан кўпроқ ўзида сақлаб қолади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|