Шаҳзодани барча мухлислари юксак дидли санъаткор сифатида тан олишади. Унинг кийиб чиққан ҳар битта либоси, тақинчоғи зум ўтмай қизлар орасида мода бўлиб кетади. Айниқса, Шаҳзода концертида кийиб чиқадиган либосларига алоҳида эътибор билан ёндашарди.
Бироқ кеча биринчи куни бўлиб ўтган концертни томоша қила туриб хайрон қолдим. Билмадим, хонанда бу галги концерт либосларига беҳафсала ёндашганми, ташқи кўриниши унчалик эмас. Масалан мана бу либосини олайлик.
Классик услубдаги костюм-шим. Тўғри, шимнинг почаси клёш тарзда бичилган. Бироқ клёш этакли юбка, клёш почали шим ва балиқча услубда тикилган кўйлаклар бундан ўн беш йил аввал урфда эди. Ранги ҳам нотўғри танланган. Худди бу билан Шаҳзода тўғри офисга борадигандек.
Энд иккинчи либосга ўтсак.
Қават-қават қўш этакли узун кўйлак. Кечирасиз-у, бу либос мактаб битирувчиси, нари борса университетнинг 1-2 курсида ўқийдиган қизларга ярашади. Ўсмир қизлар либоси дейиш ҳам мумкин. Бироқ буни қирқ ёшдан ошган аёлнинг кийиб чиқиши бироз кулгули. 2019 йилги баҳор-ёз коллекцияларини намойиш этган таниқли модельерлар қўш этакларга деярли мурожаат этишмаган. Бу ҳам либоснинг бироз модадан қолганини англатади.
Энди учинчи либос.
Этаги узун оқ рангдаги келин либоси. Келин либоси деярли ҳар бир қиз ва аёлга ярашади. Фақат уни тўйингизда кийсангиз. Бу либоснинг рангги бошқача бўлганда ҳам мамнуният билан қабул қилардик. Чунки бичими, енгларининг узунлиги унинг ўзига хослигини таъминлаган. Бироқ оқ ранги ҳар бир одамда келин кўйлак таассуротини туғдиряпти. Демак яна бир омадсиз танлов.
Мазкур концертда Шаҳзода билан бирга дуэт куйлаган Нилуфар Усмонованинг либоси қайтанга анча диққатга сазовор. Бичими, рангги, безаклари дид билан танланган. Ўзингиз кўриб, баҳо беринг.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|