Кремл Давлат саройида Bravo халқаро профессионал мусиқа мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик хонанда Шаҳзода ҳам бу фестивал меҳмони бўлди.
Тадбирдан олдин Sputnik мухбири Шаҳзода билан мусиқа, кино роллари ва ўзбек шоу-бизнесининг ўзига хос хусусиятлари ва фарзандларининг орзулари ҳақида суҳбатлашди. Рэп ва полиция ҳақидаги орзулар - Нима учун Ўзбекистонда камдан кам концерт берасиз? Кўплаб мухлисларингиз бир неча йиллар давомида концертларингизни кутишади. Мен кўп марта, хусусан ҳар йили "Халқлар дўстлиги” саройида етти кунлик концерт бераман. Бироқ ўтган йили танаффус олдим, аммо дам олмадим. Етти кунлик концерт ўрнига вилоятларда концерт бердим. Республикамизнинг 12 та вилоятида бўлдим.
- Қайси шаҳар энг меҳмондўст бўлди? - Албатта Фарғона, мен шу шаҳарда туғилганман. Фарғоналиклар мени илиқ кутиб олишди. Андижонда ҳам жуда яхши меҳмон қилишди. Жуда яхши бўлди. Бироқ мен ҳар доим Тошкентга қайтишни яхши кўраман.
- Humo Arenaда ҳам концерт беришга чақиришдими? - Ҳа! Мен Humo очилишида бўлдим. Жуда улкан ва чиройли бино.
- Нега катта расмий концертларда камдан-кам иштирок этасиз? - Мен Тошкентда бўлганимда жуда катта қувонч билан иштирок этаман. Бироқ, афсуски, менда иш режам жуда тиғиз, мен кўп сафарларда бўламан. Ҳозир ҳам Тошкентда Наврўз байрами. Савол бўлиши мумкин: "Шаҳзода нега йўқ? Чунки Шаҳзода Bravo мукофоти тақдимотида! Баъзан шундай бўлиб туради.
- "Ўзбекконцерт”нинг лицензияга бўлган талаблари ижод эркинлигига қанчалик мос келади? - Меннинг "Ўзбекконцерт” билан муносабатим жуда яхши. Ўйлайманки, бизда артист истаган тарзда ижод қилиши мумкин. Чекловларга келадиган бўлсак... каналларда баъзи цензура бор. Бироқ агар инсон хоҳласа бемалол ўз видеосини YouTubeда жойлаштириши мумкин. Шуни тушуниш керакки, бизда шарқона мамлакат, ўз менталитети ва ўзига хос тарбияга эга. Эҳтимол, бир неча йил олдин бу мени ташвишга солган. Аммо мени ҳам болаларим катта бўляпти, ўйлайманки, буни тўғри деб биламан.
- Фарзандларингиз артист бўлмоқчими? - Тўнғич ўғлим Солиҳ Плеханов номидаги иқтисодиёт университетини тамомламоқда. Бироқ негадир ўз касби бўйича ишлашни хоҳламаяпти, рэп ўқишни истамоқда. Ўзи матн ёзади. Бироқ мен уни бунда қўллаб-қувватлашга унча тайёр эмасман. Менга доим артист эркак касб эмаслиги туюлган. Мен Солиҳга доим айтаман: "Бу сенинг хоббинг бўлиб қолсин”.
- Иккинчи ўғлингиз, Холид ҳам хонанда бўлмоқчими? - Мен умид қиламанки, у буни истамайди. У Британия мактабида таҳсил олади, инглиз тилида бемалол гапиради. Холид она тилини эсдан чиқармаслиги учун мен фақат ўзбек тилида гапирадиган ва рус тилини билмайдиган болага қарувчи аёлни олганман. Ўғлим беш ёшида уч тилни мукаммал билади. Кейинчалик катта синфларда яна бир тил қўшилади.
- Хуллас, Холид ким бўлишни хоҳлайди? - Кечагина ундан сўрагандик ва унинг жавоби жуда ҳайрон қолдирди. У полициячи бўлишни хоҳлашини айтди. Негалигини билмайман. Баъзан у уйғониб, айтади: "Бугун мени қирол деб чақирила!”. Ундан ҳар куни турли фикрлар чиқади.
Шоу-бизнес синов мактаби сингари - Ўзбек шоу-бизнеси Россия шоу-бизнесидан нима билан фарқ қилади? - Олдинлари матн ва маънога катта эътибор қаратилган эди. Бу қўшиқлар кўп йиллар яшади. Уларда маъно ва жон бўлган. Янги қўшиқлардан ҳам менга ёқадигани бор. Лекин мен бу қўшиқлар узоқ яшашига ишончим комил эмас. Менимча, Ўзбекистонда қўшиққа кўпроқ жон қўйишади.
- Ота-оналар ҳам бу қўшиқни айтишга уялмайдими - Ҳа, мен ҳеч кимни танқид қилмайман. Айниқса, ўғлим яқинда рэп айтади. Бу нима бўлишини билмайман.
- Эҳтимол, унинг репертуаридан бирор нарса тинглагандирсиз? - Ҳа. Лекин мен ёмон нарса эшитганим йўқ. Ўйламанки, ҳаммаси тўғри йўналишда кетади. Бунга дилдан умид қиламан.
- Шу йўлга энди қадам қўяётган ёш қўшиқчига қандай маслаҳат берган бўлардингиз? - Артист бўлиш учун жуда катта меҳнат қилиш керак. Телевизордан чиройли тасвир кўрганда, бунинг ортидан қандай катта иш турганини кўрмайсан. Биринчи навбатда ўзинг устингда. Шоу-бизнес синов мактаби. Мен қарийб 20 йил саҳнадаман, тажрибам билан ўртоқлашишим, бирон маслаҳат беришим мумкин. Лекин мен ҳар доим инсонни хафа қилиб қўйишдан қўрқаман. Ёшларда амбициялар кўп бўлади. Ёш артист ўзини жуда яхши қўшиқчи деб ҳисоблайди. Тўсатдан унга ҳақиқат айтилади: сен ҳали етарли даражага кўтарилмадинг! Шу вазиятда кимдир синади, кимдир эса янада кучлироқ бўлади. Самолётга - китоб билан, кинога - маъно билан - Ёшлар кўпроқ китоб ўқишлари учун нима маслаҳат берган бўлардингиз? - Тарбияни оиладан бошлаш керак. Отам – фалсафа фанлари доктори, уларда катта кутубхона бўлган. Улар менга доим бадиий адабиётни ўқишни айтардилар. Бироқ мен кўпроқ психология билан қизиқардим.
- Китоб ўқиш учун кўп вақт қоладими? - Ҳа, албатта! Мен бўш вақтимда албатта китоб ўқийман. Масалан, парвозлар пайтида.
- Кинода кейинги ролингизни қачон кутиш керак? - Мен жуда кино съемкаларини соғиндим. Бир вақтда мен ҳамма киноларда ўйнаганман. Ҳозир эса жуда ажойиб сценарий бўлса, мен вақт топаман.
- Сиз ўйнаган энг севимли фильмингиз қандай? - Эҳтимол, бу "Фотима ва Зуҳра” фильми. Бу фильм менга машҳурликни нафақат Ўзбекистонда, балки Кавказда кўпроқ келтирди. Ҳатто томошабинлар менинг концертларимга қўшиқчи сифатида эмас, балки қаҳрамон Зуҳра деб келишган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot press24.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|