«Муҳташам юз йил» сериалида турк киноижодкорлари султон Сулаймоннинг тўнғич ўғли шаҳзода Мустафо образини яратишда реалликдан қочишган. Унинг ўлими сабаблари, канизаклари, хотинлари ҳам тўқиб чиқарилган. Реаллик қуюқ туман ортида қолган.
Тўғри, канизак Румейсани тасвирлашга уриниб кўришган. Аммо фавқулодда актриса лойиҳани ташлаб кетди. Бирдан-бир ҳақиқатга яқин образ шу кўйи яратилмай қолиб кетди.
Тарихий маълумотларда айтилганки, шаҳзода Мустафо ишқий саргузаштларни хуш кўрган. Қалби муҳаббатга мойил бўлган. Бундан ташқари, у ҳеч қачон оддий оиладан чиққан қизга уйланмаган. Фақат таниқли, бадавлат шахсларнинг қизини хотинликка олган. Бундан ташқари, сиёсат масаласида жуда билимдон эди. Султон Сулаймон айнан шу жиҳатидан қўрққан ва қатл этган.
Шундай қилиб, Мустафонинг биринчи қонуний хотини хорватиялик Адриана исмли қиз эди. Унга мусулмон динини қабул қилгач, Фотима дея исм беришган. Фотима Мустафога икки ўғил ва бир қизни ҳадя этган. Улар Мустафо билан 1535 йили никоҳдан ўтишган. Орадан 12 йил ўтгач, Мустафо иккинчи хотинга уйланди. У Қрим хони Маҳмуд Гирейнинг қизи Нурбегим бўлиб чиқди. Нурбегим Мустафодан Усмон ва Мурод исмли икки ўғилни дунёга келтирди.
Бундан ташқари, шаҳзода Мустафонинг қонуний хотинларидан бошқа икки суюкли канизаги ҳам бор эди. Уларнинг бири Румейса бўлиб, Мустафога Мехмед исмли ўғил ҳадя этди. Султон Сулаймон Мустафо қатл этилгач, айнан ўша Мехмедни ўлимга маҳкум этган.
Ачинарлиси, сериалда уларнинг ҳеч бири намойиш этилмаган. Канизаклардан тортиб хотинларигача тўқима образлар ҳисобланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|