Шаҳзода Муҳаммедова бир ойлик чақалоғи билан "Миллий ТВ”даги съёмка жараёнига борди.
"Ҳаммага салом! Биз "Бриллиант аёл” кўрсатувидамиз.
Ҳомиладор вақтимда ҳам "Миллий ТВ” телеканалида тинимсиз ишладим. Фарзандли бўлганим учун кўрсатув ижодкорлари мени тўғри тушуниб, 2 ой танаффус беришди.
Ва ниҳоят, бугундан бошлаб лойиҳани давом эттириш учун қизалоғим билан ишга тушдик.
Кўрганлар айтиши мумкин, "Нега уйда қолдирмадингиз?” деб. Чунки мен фарзандимни ҳеч кимга ишонмайман. Фарзандим бағримда бўлишини истайман. Боламга боқувчи олиб, фарзандимни бериб кета олмайман. Сабаби, кўзим қиймайди асло!
Ушбу кўрсатув очилганига ҳали узоқ вақт бўлмаган бўлса-да, халқимиз юрагидан жой олди.
Қийналган ва юрагида дарди бор, оддий аёлларни топиб, уларни бир кунга бўлса ҳам ўзим чизган эскизларим, тиккан либосларим асосида «БРИЛЛИАНТ АЁЛ»га айлантиришга ва бир кунлик қувонч ҳадя этишга ҳаракат қилаяпмиз.
Агарда биз қаҳрамонларимизнинг юрагига қувонч ҳадя этсак, бундан беҳад бахтиёрмиз!” деб ёзди у "Instagram” саҳифасида.
Унинг бу ишини олқишлаганлар ҳам, танқид қилганлар ҳам бўлди.
"Нима керак экан ҳали чилласиям чиқмаган гўдакни шунча қийнаб? Ҳа, пул ўлсин-а! Бола парвариши биринчи ўриндамасми сизга? Яна "Ҳеч кимга, ҳатто онамгаям ишонмайман!” деб шунча одамнинг ичига олиб кириб қўйиб ўтирибсиз. Пул топилади, болани сал катта қилиб олинг, чиқаверасиз телевизорга!” деб маслаҳат берган фойдаланувчилардан бири.