Жорий йилнинг 13 октябрида пойтахтимиз марказида «Tashkent City» боғи очилди. У халқаро бизнес марказининг қоқ ўртасида, А.Навоий кўчаси билан Ўзбекистон хиёбони орасида жойлашган. Боғнинг катталиги 18,5 га, бу 27 та футбол майдони билан тенг дегани. Боғ ҳудудида ташкилотчилар барча ёшдаги ва қизиқишдагилар учун мўлжалланган мутлақо янги форматдаги турли хил кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш жойларини яратдилар. Боғ ҳудудида кичкинтойлар учун мўлжалланган, хавфсизлиги таъминланган болалар майдончаси, актив ҳордиқ ишқибозлари учун эса велосипед йўлакчалари, янги таассуротлар қўйнига ғарқ бўлишни истаганлар учун эса planetariy, flying-theatre ва мум ҳайкаллар музейи барпо этилган. Шаҳар шовқинидан чарчаб, шунчаки сайрга чиққанлар учун эса кўлга қараган манзарали амфитеатр ва бошқа кўпгина оригинал ҳудудлар яратилган.
Боғ ҳудудида шунингдек, учта тилда ишлайдиган, турган жойингизни ҳамда қайси томонга юришингиз кераклигини кўрсатиб берадиган қулай электрон маълумот киоскаси ҳам бор.
18,5 га жойни биттада айланиб чиқиш жуда қийин. Шунинг учун лойиҳа муаллифлари йўлакчалар бўйлаб 506 та ўриндиқ ўрнатганлар. Ўриндиқлар ҳам оддий эмас – ранг-баранг, мармардан ва ёғочдан ясалган.
Мум ҳайкаллар музейи
Боғни бутунлай айланиб чиқиш учун беш соатдан ошиқроқ вақт сарфланади. Мум ҳайкаллар музейидаги селфининг ўзи бир соат вақтингизни олади. Музейда ҳозирча 13 та мум ҳайкал ўрнатилган – Қиролича Елизавета, Доналд Трамп, Мерилин Монро, Швартснеггер, Дуейн Скал Жонсон, Брюсс Уиллис, Чарли Чаплин, Мистер Бин, капитан Жек Воробей, Тсукерберг, Билл Гейтс, Эйнштейн ҳамда Майк Тайсон ҳайкаллари. Мусиқали фаввора – боғнинг энг диққатга сазовор жойи ва безагидир Боғнинг энг асосий ва ёрқин диққатга сазовор жойи – бу узунлиги 200 метрга тенг бўлган мусиқали фавворадир. У кўлнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, жозибадорлиги билан ҳаммани ўзига мафтун этади. Ушбу фаввора ҳар кеча боғга ташриф биюрувчи меҳмонларнинг давомли қарсаклари остида лазерли эффектга эга бўлган жўшқин сувли шоу намойиш қилади. Аввалига сув-лазерли ажойиб манзара одамларнинг нигоҳини ўзига жалб қилиб туради. Сўнгра фавворанинг сув оқими 80 метр баландликка отилиши биланоқ ҳамма ёқни томошабинларнинг завқли қийқириқлари босиб кетади.
Фавворали шоуни амфитеатрдан, кўприк устида туриб ёки фонтан рўпарасидаги кафеда стол буюртириб томоша қилиш мумкин. Боғда 3000 дан ортиқ тезўсар дарахтлар экилган. Улар орасида йирик гулли магнолия, Австрия қора қарағайи ва бошқа кўплаб ўсимликлар бор. Баъзи кўчатлар атайин Италиядан келтирилган. Бир неча йиллардан сўнг бу дарахтлар одамларга роҳатбахш салқинлик ва енгил шабада бериб туради… Боғда тозаликни, ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи ходимлар хизматда бўладилар. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|