Гватемала Республикаси Консепсон кичик шаҳарчаси мэри аҳоли томонидан ёқиб юборилди. У аҳоли томонидан коррупцияда айбланган.
Таъкидланишича, ғазабланган одамлар 43 ёшли мэр Базилио Ҳураканни уйидан судраб олиб чиқиб, калтаклаб, кейин ёқиб юборишган. Ҳуракан уни коррупцияда айблаган сиёсатчи Лорензо Секекага тазйиқ ўтказишга урингани бунга сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аввалроқ, Секека шаҳар мерини ҳужжатларни қалбакилаштиришда айблаган ва коррупция бўйича тергов бошлашни талаб қилган.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа мэр ўз оиласи билан дам олишдан қайтаётганда содир бўлган. Йўлда мэр оиласи билан бўлган машинани бошқа машина тўсиб қўйган, ундан номаълум шахс сиёсатчига қарата ўт очган. Натижада Хураканнинг 17 ёшли қизи ва 16 ёшли жияни олган жароҳатларидан вафот этган. Шаҳар ҳокими ва унинг тўрт қариндоши жароҳатланган. Шундан сўнг, ғазабланган оломон шаҳар ҳокимига ҳужум қилган. Полицияга келган жойга сиёсатчини қутқаришга муваффақ бўлмаган.
Таъкидлаш жоизки, Гватемалада жиноятчилик даражаси жуда юқори. Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида бу ерда 2343 та қотиллик содир этилган. Ўтган йили ушбу кичик мамлакатда кунига ўртача 15,5 та қотиллик содир бўлган.