Ушбу фотосурат 1972 йил Шимолий Ирландияда олинган.
Қиз британ армиясига қарши жангда яраланган қаллиғининг қуролидан ўқ узмоқда.
Қўлига қурол олгач, қиз ҳалок бўлгунига қадар ўз суюклисининг жанг майдонидан олиб чиқиб кетилишини паналаб турган.
Инглиз десантчилари батальон командири улар аёл киши билан жанг қилганликларини билгач, ўз аскарларига унинг жасадига тегмасликка буйруқ берган ва ирландларга уни дафн этишга рухсат берган. Инглиз офицери қуйидаги сўзларни айтган:
«Биз, аслида, бизлар ҳақимизда умуман ўйламайдиган қироличани ҳимоя қиляпмиз. Бу аёл эса ўз севгилисини ва ўз ерини ҳимоя қилган».
Фотосурат Шимолия Ирландияда Аёллар куни учун танлаб олинган ва қуйидаги сўзлар битилган:
«Ҳаётингизни кучли аёл билан боғлашдан қўрқманг. Вақти келиб, у сизнинг ягона армиянгизга айланиши мумкин».