ҒИЙБАТ
Қисмат мендан қайириб бир кун, Сенга қудрат ато этади. Эссиз, умринг шунчалар узун, Шўрлик мени адо этади.
Гапирмагин, яшир тилингни, Ботқоғингга ботиб кетаман. Чопонни ҳам олгин, майли мен, Қип-яланғоч ўтиб кетаман.
ХАВОТИР
Энг жирканч туйғуга саждалар қилиб, Дардимни ичимга юта олмайман. Эски гувалакни армонга йўйиб, Ялтироқ қасрда ёта олмайман.
Қалбимда кечанинг аллаларидан, Тансиқ мўъжизалар туғилмаса ҳам. Фақат мен ҳақимда ҳар кун, ҳар четда, Турли афсоналар тўқилмаса ҳам.
Юпанч изламайман ўзимга ўзим, Осмон-у фалакка бериб измимни. Фақат мен қўрқаман жажжи ўғилчам, Унутиб қўймаса дея исмимни.
ҲАФСАЛА
Дардимдан достонлар яралган куни, Сеҳрли оҳанглар таралган куни, Бўйнимга илонлар ўралган куни, Севаман демоқдан тилимни тийдим.
Оқ ёмғир остидан мўлтираб қалбим, Ҳижроннинг қасдидан қалтираб қалбим, Ёлғоннинг дастидан ётсираб қалбим, Севаман демоқдан тилимни тийдим.
Кундузи тунларга уланган дунё, Эгилган қаддимга беланган дунё, Битта ёсуманга таланган дунё, Севаман демоқдан тилимни тийдим. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|