Ўтган замонларда бир кўзи ожиз, бой-бадавлат йигит уйланибди. Йигит уйига меҳр қўйган, яхши феълли мусулмон эди. Ҳар оқшом уйига қучоғини тўлдириб нарсалар олиб келарди. Хотини эрини қувонч билан кутиб олиб ҳурмат кўрсатар эди. Орадан йиллар ўтибди. Ул одамнинг иши бирдан орқага кетибди-ю, бир кун уйига қўллари бўш келибди. Хотин ақли оз, феъли ёмон ва тарбияси яхши эмаслигидан эри уйига кирар-кирмас: -Вой, афандим, сизнинг бир кўзингиз кўрар экан-а!…. – деб юборибди. Кўпни кўрган ул одам: – Хоним, шу кунгача кўрмаганмидинг, – деб совуққонлик билан жавоб берибди. Бефаҳм хотини унга: -Шу пайтгача қўлингизга қараб, кўзингизга қарашга вақт бўлмаганди, – дебди. -Хоним, – жавоб берибди ул одам, – эрингнинг икки кўзи кўрдир. Кўр бўлмаса бош оғриқ қилиб, сен каби ақли қисқани олармиди ? – деб жавоб берибди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|