Бу олтмишлар атрофидаги одамни анчадан бери танийман. Кўрса ўзини кўрмаганга солиб олади. Мен билан саломлашмайдиям, гаплашмайдиям, аниқроғи гаплашолмайди. Чунки... У одам билан биринчи марта танишганимизга йигирма беш йиллардан ўтди-ёв. У вақтда талаба эдим. Соддагина. Шаҳарлараро автобусга чиқдим, ўқишга кетяпман, ёнимга қирқ ёшлар чамасидаги битта "ака” жойлашди. Автобус йўлга тушганда салом-аликни йиғиштириб бирданига "томдан тараша туширди” у "ака”:
- Намоз ўқийсанми?, - деди бошимдаги дўппим, жиддийроқ кийинган кийимларимга қараб, энсаси қотиб. - Ҳа, - дедим қисқа қилиб. Шу муомаласининг ўзидаёқ "ҳа, сеними!?” деб қўйгандим. Қилиқлари ғашимга тега бошлади. Чунки у одам ўз фаҳмида "замондан орқада қолган” билан кетарди… - Сенларда аёллар етти қават пахсани ичида ўлтирадида-а?, - деди кулиб. Жавобга ҳожат йўқ эди. Масҳарабозликни давом эттирди: - Етти қават паранжи ҳам дегин?, - деди яна ишшайиб. Индамадим. Кейин ўзича куюнганнамо бўлиб: - Менга қарагин, нега шунақасанлар-а? Юрмайсанми мазза қилиб, ҳаётдан баҳра олмайсанми!? Ич, кайф қил, мазза қил, ўйна, кул, қизлар билан юр, - деб алланималарни роса гапирди. Мени биринчи "тугилган муштим” сиқилганча турганди. - Ака, қаерда ишлайсиз?, - дедим бир оз сайрагандан кейин, мавзуни қаёққа олиб кетаётганлигимни сезиб қолмаслиги учун. - Фабрикада. - Аёлингиз-чи? - У ҳам, ахир бизда аёллар сизлардаги ҳалигидай, пахса ичида ўлтиришмайди-ку!, - деди яна илжайиб, қўлларини гирра қилиб айлантириб. - Ўзингиз айтганингиздай, қизлар билан юрарсиз?, - дедим. - Албатта-да! Нега юрмай!?, - деди кўзлари чарақлаб. - Аёлингиз билиб қолмайдими? Ахир битта фабрикада ишларкансиз, - дедим. - Нималар деяпсан? Мен ақлли одамман, ҳаммасининг режасини тузиб қўйганман. Ошқовоқмидим!? Атайи сменамизни бошқа-бошқа олиб юраман, - деди мамнун бўлиб, оғзининг таноби қочиб. - Мен унга айтармидим, ё билдирармидим? Ўзим билиб ишимни қилиб юравераманда! Билиб ўлтирибдими!?, - деди давомида кулиб. - У-чи, у?, - дедим. - Нима "У”?, - деди тушунмай. - У ҳам айтармиди, ё билдирармиди? Билиб ишини қилиб юраверади-да! Билиб ўлтирибсизми? Ахир сменасини бошқа қилган ўзингизку?!, - дедим кулиб…
Гап узилиб, ҳангома бузилди. Суҳбатимизга нуқта қўйдик. То манзилимизга етгунга қадар у одам юзини мен томонга буролмади. Шу-шу, ҳали гаплашолмаймиз… Мени кўрса, кўрмагандай ўтиб кетади... Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|