Ўз ташқи кўриниши ва чиройига ҳаддан зиёд эътибор берадиган эркаклар бошқаларга қараганда хиёнат қилишга кўпроқ мойил бўлади. Бу ҳақда НСН’га берган интервьюсида шифокор-психотерапевт, сексолог Александр Полеев маълум қилди.
Унинг фикрига кўра, эркакларда гўзал бўлиб кўриниш хоҳиши ва хиёнат қилишга мойиллик ўртасидаги боғлиқлик мавжуд.
"Сартарошхоналарга тез-тез борадиганлар - бу ҳаддан зиёд ўзларига қарайдиган эркаклардир. Улар орасида, гўзаллик салонларига камдан-кам ташриф буюрувчиларга қараганда, жазмани бор эркакларнинг фоизи шубҳасиз юқори” – деб ҳисоблайди Полеев.
Айрим эркакларда соқол мўйларининг қаттиқлиги, уларда тестостерон юқорилиги туфайлидир, дея таъкидлайди эксперт. "Эҳтимол, шунинг учун улар кўпроқ хиёнат қилиши мумкин”, - деб тахмин қилди у.
Полеев таъкидлашича, шунга ўхшаш тенденция кийим-кечак дўконларига тез-тез борадиган эркаклар орасида ҳам кузатилади. "Статистикага кўра, у ерга тез-тез борадиган эркакларда аёллари кўп бўлади", - дейди сексолог.
Шунинг учун бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарурлиги талаб қилинади, чунки ўзига қараш истаги билан эҳтимол, эркак ўз севгилисига ёқишни хоҳлайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|