Бир чўпон бор эди. У ҳеч қандай саводга эга эмас эди. Намоз ўқишни жуда ҳохлаб қолди. Қандай ўргансам бўларкин деб юрарди. Бир кун шаҳарга тушди. Жума куни экан. Бир кишидан қандай намоз ўқишни ўргансам бўлади деб сўради. Ҳалиги киши жуда меҳрибон инсон эди. Чўпонга бугунги Жума намози хақида айтиб берди. Бирга бозор айланиб янги кийимлар олишди. Сартарошда сочларини текислаб, уйга олиб бориб ҳаммомга киргизди. Чўпон ювиниб, ғусл қилиб меҳрибон инсон билан Жума намозига шошдилар. Маърузалар эшитиб чўпон йиғлаб ўтирди. Ҳалиги одам қандай ўқилишини тушунтирди. «Ҳозирча ҳамма билан ётиб тураверинг. Ўзим сизни уйга олиб кетиб ўргатаман намозни»,- деди. Чўпон намоз пайти бошлангач жамоатга қўшилиб ётиб тураверди. Охирги раькатда ҳамма саждадан бош кўтарсада чўпон бош кўтармасмиш. Ҳамроҳи намозини ўқиб бўлиб чўпонни оҳиста туртди. Чўпон саждадан бош кўтариб. – Сизлар доим шундай чиройли боғларни томоша қиларкансизлар. Нима бўлибди ўша боғларни мен ҳам озроқ томоша қилсам. Ҳамрохи ҳайрон бўлди. Чўпон саждага бош қўйганда жаннат боғларини кўрганди. Чўпон намозларни ўша кишидан ўрганиб олди. Ҳар жума куни эса шаҳарга келиб жамоат билан жума намозини адо этиб кетадиган бўлди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|