TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Саудия Арабистонида совет «Волга»лари «қабристони» топилди
Макка шаҳри яқинида ўнлаб совет автомобиллар ташландиқ ётган гараж топилди, деб хабар беради Carakoom. Автомобилларнинг аксарияти — «ГАЗ-21» седанлари.
Автомобиллар қандай қилиб у ерга бориб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ тахминлар мавжуд. Барча автомобиллар бир хил рангга — кўкка бўялган. Бу машиналар бирор бир таксопаркка тегишли бўлганлигини англатади. Хизматини ўтаб бўлган машиналар ҳали битмаган бино ичига ташлаб кетилган.
Ҳозирда ташландиқ ётган автомобиллар жуда ачинарли ҳолда сақланмоқда. Деярли ҳар бир машинанинг мотор бўлмалари бўш. Двигателлар бошқа автомобиллар учун «донор»га айланган кўринади.
«Волга»дан ташқари бу ерда BMW 1600 седани ва бир нечта «Москвич»ни ҳам учратиш мумкин. Орқа планда эса Америкада 1940—1950 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар ўрин олган.