Саудия Арабистонида қадимдан аёллар фақат фарзанд туғиб, уларни парвариш қилувчи, эрнинг кўнглини олувчи, унга сўзсиз бўйсунувчилар сифатида қабул қилиб келинган. Бу мамлакатда бугунги кунда ҳам аёлларга ниҳоятда паст назар билан қаралади. Қуйидаги тақиқловларни кўрсангиз, даҳшатга тушмай иложингиз йўқ.
Аёл маҳрамисиз, яъни, қонуний эрисиз кўчага чиқишга ҳақли эмас. Айнан маҳрам аёлга қаергадир бориш, ёки ишга жойлашиш учун изн бериши лозим. Бусиз аёл остона ҳатлаб кўчага чиқа олмайди. Агар аёл полицияга кимнингдир устиан шикоят қилса, унинг шахсини яна ўша маҳрам тасдиқлаб бериши керак. Негаки, аёл ҳижобни ечиш ҳуқуқига эга эмас. Маҳрам уни хўрласа, ҳурмат қилмаса, тазйиқ ўтказса, унинг устидан ҳеч қаерга шикоят қила олмайди. Сабаби аёлга бундай ҳуқуқ берилмаган.
Саудиялик аёл автомобил ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум. Тўғри, меросхўр шаҳзода ўз мамлакатидаги аёлларга машина ҳайдаш учун расман рухсат этилганини таъкидлаб ўтган. Аммо бу хўжакўрсинга қилинган иш.
Аёлга жамоат транспортида юриш тақиқланган. Поездда ҳам аёллар учун алоҳида вагон ажратилган. Бу вагон составнинг охирига уланган. Автобус хизмати кўрсатувчи кўплаб компаниялар аёлларни олиб юришдан очиқчасига бош тортган. Демак, аёл манзилга ё пиёда, ёки таксида етиб олиши керак бўлади. Шубҳасиз, таксида юришга маҳрам изн бермайди.
Саудия аёли кўчада танасини юз фоиз ёпиб турмайдиган кўйлакда юришга ҳақли эмас. Башарти, саудиялик қиз ёки аёлнинг номусини булғашса-ю, кўйлагининг аллақаерида игнадек очиқ жой бўлса, номусини булғаган кимса айбдор ҳисобланмайди. Аксинча, шу аёлнинг ўзи жиноий жавобгарликка тортилади.
Тақиқловларга амал қилмаган аёл албатта муносиб жазоланади. Полициячилар бу аёлни кўчада бегона эркак билан гаплашиб турганлик ёки кўйлаги етарлича қалинликка эга эмаслигини рўкач қилиб жазолаш ҳуқуқига эга.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|