1. Ботаниклар нуқтаи назарида саримсоқ пиёзнинг қариндоши ҳисобланади.
2. Саримсоқ қадимда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда илк бор етиштирила бошланган.
3. Селекциячи олимлар аллақачон саримсоқнинг бўлакчаларга бўлинмайдиган навини яратишган.
4. Франциянинг Гаськон вилоятида саримсоқли шўрва пиширилади. Бироқ бу шўрвани бошқа халқлар вакиллари ича олишмаслиги аниқ.
5. Саримсоқ халқ табобатида кўплаб хасталикларга қарши кенг қўлланилади.
6. Дунё бўйича энг кўп саримсоқ истеъмол қилувчи давлатлар Хитой, Корея ва Италия ҳисобланади. Бу мамлакатларда яшовчилар кунига ўнтадан кўпроқ саримсоқ бўлагини еб битиради.
7. Қадимий Ҳиндистонда саримсоқдан шифобахш дори сифатида фойдаланишган. Аммо ҳиди туфайли овқатга ҳеч қачон солишмаган.
8. Саримсоқ антибиотикларга бойлигини олимлар XIX асрдаёқ аниқлаб улгуришган.
9. 2009 йили Хитойда чўчқа гриппи хасталиги кўпайиб кетгач, халқ табобати вакиллари бу хасталикни саримсоқ ёрдамида даволай бошлашди. Ўшанда Хитой бўйича саримсоқнинг бозордаги баҳоси олдингисига нисбатан 40 бараварга ошиб кетган.
10. Саримсоқ ҳақиқатан жуда кўп касаллик тарқатувчи бактерияларнинг кушандасидир.
11. Қадимда саримсоқ ёвуз руҳларни ҳайдайди деб ўйлашган. Шу сабабли қуритилган саримсоқни уйлар туйнуклари, эшиклар тепаларига илиб қўйишган.
12. Қадимий Римда аскарларнинг таомига албатта саримсоқ қўшишган. У нафақат касалликка барҳам беради, балки аскарга жасурлик ва қўшимча қувват беради деб ҳисоблашган.
13. 1720 йили Францияда ўлат тарқалган. Ўшанда саримсоқ уксусга аралаштирган ҳолда беморга берилган. Шу нарса Францияда қисқа фурсат ичида ўлат йўқолишига сабаб бўлган.
14. Саримсоқ иммунитетни кўтариш ва қонни суюлтириш хусусиятига эга. Бундан ташқари, унинг таркибида калий, темир, кальций, магний, марганц ва бошқа фойдали моддалар истаганча топилади.
15. Олимлар аниқлашганки, саримсоқни кўп истеъмол қиладиган одам юрак хасталигига чалинмас экан. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|