Профилактика инспектори сув тошқинда оқиб кетаётган 1 нафар фуқарони қутқариб қолди.
Жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарё вилоятидаги "Сардоба” сув омборидаги ўпирилишдан чиққан сув тошқинининг илк зарбаси Сардоба туманининг Қўрғонтепа маҳалласига келиб урилди.
Сардоба туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант Отабек Бегматов тонг ғира-ширасида овоз кучайтиргич мосламаси орқали аҳолини келаётган хавфдан огоҳ қилиб, зудлик билан уйларини тарк этишга чақиради. Қисқа вақт оралиғида фуқароларни транспорт воситаларда хавфсиз жойга кўчираётган пайтда, тошқин ўтаётган тарафдан "Чўкяпман, ёрдам беринглар!” деган чақириқ эшитилади.
Профилактика инспектори катта лейтенант Отабек Бегматов, шу заҳотиёқ товуш келаётган тарафга қараб югуради ва катта тезликда ўтаётган сув оқимига ўзини отади. Кучли оқимда бир чўкиб, бир сув юзасига қалқиб чиқиб оқиб келаётган кишига қараб сузиб боради ва ёқасидан тутганча оқим гирдобидан олиб чиқиш учун четга қараб сузади. Оқим билан 20-25 метрлар курашиб, охири уни тепароқ, оқиб кучи йўқ жойга олиб чиқади.
Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори катта лейтенант Отабек Бегматовнинг жасурлиги туфайли сув тошқинида чўкишдан 1 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.