TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Шу йил 31 август куни Саратов шаҳридаги Киров туманида яшовчи эркак ўзининг нуқсон билан туғилган чақалоғидан ваҳшийларча халос бўлди.
Айтишларича, у исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган аёл билан никоҳсиз бирга яшаб келган. Ораларида икки фарзанд туғилган. Биринчи боласи икки ёшда, ўғил, кейингиси эса яқиндагина дунёга келган, қиз. Қизалоқ худонинг хоҳишига кўра нуқсон билан туғилибди. Бу ваҳшийликни байроқ қилиб олган отага ёқмабди. Шу куни эрталаб хотини дўконга чиқиб кетганидан фойдаланиб, чақалоқни олди-ю, томга чиқди ва пичоқлаб ўлдирди. Кейин жуфтакни ростлади. Аёл дўкондан қайтиб келди-ю, қизини излаб топа олмади. Излай-излай, охири худо кўнглига солдими, томга чиқди. Қизалоқ аллақачон жон бериб улгурганди. Дарҳол полицияга хабар берди.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш очилган. Қотил қўлга олинган.