Санкт Петербург метросидаги терактнинг асосий айбланувчиси деб топилган Аброр Азимов суд томонидан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Иккинчи ғарбий округ ҳарбий суди Азимовни террорчилар уюшмасида иштирок этиш ва танишларини унга жалб этиш, теракт уюштириш, ноқонуний қурол айланмаси ҳамда портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишда айбдор деб топган.
Бошқа айбланувчилар Акрам Азимов, Иброҳим ва Муҳаммадюсуф Эрматовларни жиноятлар мажмуасига кўра 28 йилга, Содиқ Ортиқов 22 йилга, Шоҳиста Каримова, Муҳаммад Юсуф Мирзаалимов, Аъзамжон Маҳмудов ва Дилмурод Мўйдиновлар 20 йилга, Сайфулла Ҳакимов ва Баҳром Эргашев 19 йил қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, барча судланувчилар 500 мингдан 800 минг рублгача жаримага тортилган. Ушбу иш юзасидан 11 киши судга тортилган бўлиб, уларнинг барчаси айбловларни рад этган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|