TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Куни кеча хабар берганимиздек, Петербург давлат университети муаллими, тарихчи олим Олег Соколов қўл остидаги 24 ёшли Анастасия Ещенкони отиб ўлдириб, кейинчалик мурдани майдалаган ва қўл-оёқларини алоҳида пакетларга жойлаб Мойка дарёсига ташлаган. Лекин у фақат оёқларни дарёга оқизган, қўллар эса елкасига осилган осма қопда эди. Уларни ташлашга улгурмаган. Шу куниёқ ғаввослар қора пакетга солинган аёл оёқларини тортиб олишди.
Маълум бўлишича, Анастасия Краснодарда фаолият юритаётган полиция подполковниги Галина Ещенконинг қизи экан. Настянинг акаси профессионал футболчи экани маълум бўлди.
Энди яна қотиллик масаласига қайтсак. Университет муаллими, доцент, тарихчи олим Олег Соколов аслида Настя билан ўзининг Мойка дарёси яқинидаги квартирасида никоҳсиз яшаб келган. Қотилликнинг асосий сабабларидан бири Настя Олег Соколовнинг илгариги хотинидан туғилган икки қизига нисбатан илиқ муносабатда бўлмагани экан. Қолаверса, илмий иш масаласида ҳам Соколов у билан шон-шуҳрат, даромадларни бўлишишни истамаган. Шу сабабли Настяни отиб ўлдириб, қўл ва оёқларини арра ёрдамида кесиб олган. Квартирада кесилган бош ва жасаднинг қолган қисми бўлган. Соколов уларни ҳам навбати билан йўқ қилиш ниятида эди. Улгурмади. Уни қўлга олишди.