TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Самарқандлик аёл ўз қизининг номусига тажовуз қилган имонсиз эрни уриб ўлдирди…
Самарқанд вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари шу йил 26 январ куни Пахтачи туманида содир этилган қотиллик жиноятини тез фурсатда очиб, ишни судга оширишди.
Маълум бўлишича, исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган эркак кечқурун уйга маст ҳолда кириб келган. Келибоқ хотини билан жанжаллаша бошлади. Жаҳл устида хотинини ечинтирди-да, кўчага ҳайдаб солди. Сўнгра ўз пушти камаридан бўлган кенжа қизининг номусига тажовуз қилди. Хотини девор ошган ҳолда уйга кирди ва эрининг қилаётган ишини кўриб бошига шиша идиш билан туширди. Кейин то ҳушини йўқотгунча эрини калтаклайверди. Ҳушидан кетганига амин бўлгач, уни гиламга ўраб катта кўчага чиқариб ташлади. Эркак гиламга ўралган ҳолда кўчада бир неча соат қолиб кетди. Охири олинган жароҳатлар туфайли оламдан ўтди. Суд жараёнида аёл эрининг 2012 йилдан бери ичкиликка муккасидан кетганини баён қилиб ўтди.
— У тўнғич қизимгаям тегинавериб жондан тўйдирган, — деди аёл. — Шўрлик қизим бу шармандаликка чидай олмай, уйдан кетиб қолган. Нима қилай? Кучим етганича болаларимни ҳимоя қилдим. У катта қизим кетиб қолгач, кенжа қизимга тегина бошлаганди…
Пахтачи туман жиноят суди бу ишни бир неча ой давомида атрофлича кўриб чиқиб, ниҳоят аёлни 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.