Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи исми-шарифи маълум қилинмаган 32 ёшли эркакни номаълум кимсалар шафқатсизларча калтаклашган. Маълум бўлишича, уч боланинг отаси бўлмиш бу эркак аслида ҳезалаклик билан шуғулланаркан. Ўзининг тан олиб айтишича, икки ой бурун «Одноклассники» ижтимоий тармоғида бир йигит билан танишган. У ўзини ҳезалакликка мойиллигини айтган ва учрашувга таклиф этган. Учрашув шу йил 14 апрел куни бўлиб ўтиши лозим эди. Кейинчалик англаб етдики, учрашувни гомофоблар уюштирибди. Интернетдаги танишувни ҳам ўшалар ташкил этган экан.
— Мен белгиланган жойга келганимда, — дейди у. — Тўрт эркак мени куч билан машинага ўтқазди ва туманимиз ҳудудидан оқиб ўтадиган канал бўйига олиб борди. Улар мени ўлдириш билан қўрқита бошлашди. Кейин мени қип-яланғоч ҳолга келтириб, видеога суратга ола бошлашди. Ана ундан кейин мени тепкилаб ташлашди. Қўл-оёқларимни боғламоқчи бўлишганда, мен бир амаллаб уларнинг қўлидан чиқдим-да, ўзимни каналга отдим. Шу кўйи бир соатча сувда ўтириб қолдим. Зўравонлар кетганига амин бўлгач, мени ечинтиришган ерга келиб кийимларимни кийдим. Лекин улар пул солинган сумкамни олиб кетишибди. Сумкада 170 доллар ва 520 минг сўм пул бор эди…
Кейинги куни у милицияга хабар бермоқчи бўлди. Аммо ҳезалаклигини билиб қолишларидан қўрқиб тилини тийди.
— Мен милиция ёки прокуратурага арз қилишим мумкин эди, — дейди ҳезалак. — Бироқ бизда менга ўхшаганларни дарров таъқиб қила бошлашади. Ваҳоланки, мен маданият соҳасида ишлайман ва туманда обрўйим ёмон эмас. Мен шу ҳурматимни йўқотишдан, уч болам ва хотиним билиб қолишидан қўрқаман. Яна мени калтаклаганлар ўзлари суратга олган қип-яланғоч ҳолдаги ёзувларни интернетга тарқатиб юборишларидан чўчийман.
Бу эркак (агар шундай аташ жоиз бўлса) нинг айтишича, ҳезалакларни расман тан олувчи давлатларадан бирига кўчиб ўтишни хоҳларкан. Тўғри қилади. Бизнинг юртга ҳезалакларнинг сира зарурати йўқ. Худо асрасин!
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|