TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Самарқандда тошдан олтин ажратиб олиш цехи фош этилди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида қўлбола услубда тошдан олтин моддаси ажратиб олиш цехи фаолияти ошкор қилинди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишига кўра, Пахтачи туман Соҳилбўйи кўчасидаги Иссиқхона ичида яширин цех борлиги аниқланган. Ушбу цехда бир гуруҳ фуқаролар "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига қарашли "Қорақўтон” тоғ тизмасидаги махсус ҳудуддан яширин равишда таркибида қимматбаҳо олтин моддаси бўлган тош хом ашёсини ўғирлик йўли билан ковлаб олиб ундан қўлбола услубда олтин ажратиш билан шуғулланиб келишгани аниқланган.
Текширув жараёнида улардан 445 кг. тоғ тошлари, 666 кг. қум ҳамда тоғ жинсларини бўлаклаш ва майдалашга мўлжалланган қўлбола усулда ясалган тегирмон ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.
Экспертизаси хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган қум ва тошларнинг таркибида маълум миқдорда олтин моддаси мавжудлиги аниқланиб, уларнинг умумий қиймати 12,2 млн. сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилган хабарда.