Шу йил 1 август куни Самарқанд вилояти Нарпай туман «Ўлмас» қишлоғида яшовчи 26 ёшли ногирон йигит Т. Х. 56 яшар отаси Б. Х. ни пичоқлаб қўйган. Гувоҳларнинг айтишича, ота-бола жанжаллашиб қолиши туфайли ўғил отасининг нақ юрагига пичоқ урган.
— Мен кечқурун соат тахминан 9 ларда шу ердан ўтиб кетаётгандим, — дейди исми-шарифи сир тутилган қишлоқдошлардан бири. — Қарасам, милиция ва «Тез ёрдам» машиналари турибди. Ичкаридан қичқириқлар қулоққа чалинаётганди. Кириб билсам, ўғли отасини пичоқлаб қўйибди. Мурдани касалхонага олиб кетишди. Милиционерлар марҳумнинг хотини, ўғли ва келинини бўлимга олиб кетишди.
— Бу йигит болаликдан ногирон эди, — деди маҳалла фаолларидан бири. — Бир қўли ўсмай қолган. Ҳар хил ишларда ишлаб пул топарди. Уйланган, икки боласи бор. Отаси эса нуқул шу йигитни турткилагани-турткилаган эди. Ўғлини ҳатто қишнинг совуқ кунида оиласи билан бирга ҳайдаб чиқарган. Бу йигит оиласи билан бировнинг уйида ижарада яшаб юрди. Кейинчалик яна ота ҳовлига қайтди. Бир ҳовлида яшашларига қарамай, у оиласи билан алоҳида овқатланарди. Отанинг хоҳиши шундай эди. Охирги марта ҳам жанжал яна шу ота-бола ўртасида келиб чиққан. Ота тағин ўғлини оиласи билан кўчага ҳайдаб солган. Марҳумнинг далада ери бор. Ўша ерда ишларди. Шу куни ногирон ўғил кимникигадир ғишт теришга кетганди. Хотини болаларини олиб қаергадир чиққанди. Ота эса уйни қулфлаган-у, далага жўнаган. Келин болалари билан қайтиб келса, ҳовли қулфлоғлик. Иссиқда кечгача кўчада ўтирган. Ногирон ўғил ҳам уйга қайтган-у, хотин-бола-чақасини кўчада ўтирганини кўрган. У қулфни бузиб эшикни очган. Ҳаммалари ичкарига киришган. Ота кечқурун даладан келиб кўрадики, қулф бузилган. Кириб жанжал кўтарган. Натижада жаҳлини жиловлай олмаган ўғил отасини пичоқлаб ўлдирган…
Ҳозирда отасини ўлдирган 26 ёшли Т. Х. қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 97- моддаси («Қасддан одам ўлдириш») га асосан жиноий иш қўзғатилган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|