TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Xisobot
Jami saytda: 2
Mehmon: 2
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019»Iyun»7 » Самарқандда «ГАИ» ходимлари ва фуқаролар муштлашиб кетишди. Ҳайдовчи қочишга уринган
06:41
Самарқандда «ГАИ» ходимлари ва фуқаролар муштлашиб кетишди. Ҳайдовчи қочишга уринган
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамда фуқаролар ўртасида содир бўлган муштлашув видеоси тарқалди.
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати воқеа юзасидан Kun.uz’га маълумот берди. Унга кўра, 5 июнь куни соат 22:50лар атрофида Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактаби олдида ўтказилаётган «Автопатруль» рейд-тадбири давомида ҳаракатланиб келаётган машиналарни тўхтатиб, текширилган. Бу жараёнда йўл-патруль хизмати ходими С.Н. ҳаракатланиб келаётган машиналарга «Диққат» ишорасини бериб, тўхтатиш чорасини қўллаган.
Рейд давомида «Кобальт» русумли давлат рақами 30 Н 492 SA бўлган автомашина ҳайдовчиси ЙПХ ходимини кўриб, ўз бошқарувидаги уловни 100 метр олдинроқда тўхтатиб, автомашинасидан тушиб орқага қараб қоча бошлаган. ЙПХ ходими ҳайдовчини спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилиб, уни ушлаш бўйича Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган «Евраазия» ошхонаси олдида хизмат олиб бораётган иккинчи отряд ходимларига хабар берган.
Алоқа воситаси орқали берилган хабарга асосан ҳайдовчи ушланиб, бошқарувида бўлган автомашина олдига олиб келинаётган вақтда ҳайдовчининг икки нафар таниши ва кўчада бўлган бир неча киши уни қочириб юбориш мақсадида ЙПХ ходимига ёпишиб, ҳайдовчининг қочиб кетиши учун шароит яратган.
Ҳодиса жойига ёрдамга етиб келган сержант С.Н ва иккинчи отряд иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори сержант Б.Қ. ҳайдовчини ушлаб, сержант Б.Қ.нинг бошқарувида бўлган патруль автомашинасига жойлаштиришган.
Ҳайдовчи олиб борилган суҳбат давомида ўзини Ургут тумани Ўрамас қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Т. экани, тушлик вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари йўқлиги ва қўлланиладиган жарима миқдоридан қутулиш мақсадида ЙПХ инспекторларидан қочишга ҳаракат қилганини маълум қилган.
Ҳайдовчи тиббий текширувдан ўтказилганда эса ҳушёр ҳолатда бўлгани аниқланган. Унга нисбатан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани ва ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмагани ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
ЙПХ инспекторлари ва ҳайдовчи тан жароҳати олмаган. Ҳайдовчи ҳамда унинг танишлари ЙПХ инспекторига қаршилик қилгани сабаб бу ҳолат бўйича уларга нисбатан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.