![](/_nw/32/17305190.jpg)
Шу йил 6 сентябр куни Самарқанд вилоят суди биносида тўрт нафар қотиллик жинояти содир этган кимсаларга нисабатан адолатли ҳукм ўқилди. Улар Г. Ташанов, Ж. Усмонов, Ш. Эсонбоев, Х. Нурмановлар бўлади. Худди шулар пул учун иймонини ютиб, бутун бошли оилани, жумладан, уч гўдакни ўлдириб, мурдалларни «Дамас»га беркитиб кетган.
Ҳалок бўлганлар 1969 йил туғилган фермер, унинг 1974 йили туғилган рафиқаси, 1998, 2002, 2004 йили туғилган уч фарзанди эди. Уларнинг бош ва юз қисмларига оғир жароҳатлар етказилган.
Қотиллар оила аъзоларини ўлдиргач, уларнинг 22 миллион сўм пули ва қимматбаҳо телефонини олиб кетган. Металл буюмлар ёрдамида марҳумларнинг бош ҳамда юз қисмларига даҳшатли даражадаги жароҳатлар етказилган. Даҳшатлиси, барчалари ухлаётган ерида ўлдирилган.
Тўрт қотилнинг барчаси бир умрга озодликдан маҳрум этилди. Улар жазони интизом кучайтирилган махсус колонияда ўтайди.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|