TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Самарқандда 26 ёшли йигит ўзини осиб қўйди. Нега?..
Шу йил 10 апрел куни Самарқанд вилояти Пойариқ туманидаги Бошқўрғон қишлоғида яшовчи 26 ёшли Ш. К. ўзини осиб қўйган. Бу ишни у ўзи яшайдиган уй оғилхонасида амалга оширган. Йигитнинг жасади кун бўйи осилиб турган. Кечки пайтгина оиласидагилардан кимдир тасодифан оғилхонага кирган-у, бу хунук ва аянчли манзарага гувоҳ бўлган.
Айтишларича, Ш. К. ҳеч қаерда ишламасди ва уйланмаганди. Омади чопганда, мардикорчилик қилиб пул топарди. Лекин нима сабаб бўлиб ўз жонига қасд қилиши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.
Туман ички ишлар бўлими вакили ҳозир ушбу фожиа бўйича тергов ва суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, шунинг билан охирги икки ой ичида Ўзбекистон бўйича ёшлар орасида ўз жонига қасд қилганларнинг сони 17 нафарга етди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев айни шу масалага алоҳида тўхталиб, ватанимизда жонига қасд қилиш ҳолатлари кун эмас, соат сайин ўсиб бораётганини айтиб, мутасаддиларни жиддий огоҳлантирганди. Президентимиз фармонига кўра республика соғлиқни сақлаш вазирлиги доирасида «Бош психиатр» ҳамда «Бош суицидолог» лавозимлари жорий этилган.