"Замон айниб кетди, деганлар адашади. Аксинча, одамлар ўзгарган. Замоннинг бирдан-бир айби — бизмиз”, деган экан теран фикр соҳибларидан бири. Ижтимоий тармоқларда "куёв салом” қилаётганлар тасвирларини кўриб, беихтиёр, шу сўзлар ёдимга тушди.
Ота-боболаримиз ори, ғурури билан ажралиб туришган. Эркак шаънига ярашмаган ҳар қандай ишни қилишни ўзларига эп кўрмаганлар. Бугун-чи, бугун... Наҳот, йигитнинг ори оёқ остидаги гиламчалик бўлмаса ва бошига ҳарир мато ташлаб эгилганча виқор билан "келин салом” қилса-я... Айтинг, бу ҳолатни қандай аташ, қандай муносабат билдириш мумкин?
Хўш, бу каби ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб нима? Рўзғор ташвишини хотинининг нозик елкасига ортиб қўйганлар, "Отанг мебелни кам қилган” ёки "Менга машина олиб бермасмикан”, дея заифасини сиқувга олаётган куёвтўралар, аёлини хорижга кузатиб, "Сен пулни жўнатавер, болаларга ўзим қараб тураман”, дейдиган эркаклар қаердан пайдо бўлди?
Борлиқ бўшлиқни қабул қила олмайди. Табиийки, бугун кучли жинс вакиллари юмшоқлашиб қолган айрим оилаларда бошқарув ҳаёт ташвишлари сабаб нозик елкалари чайирлашган, яхши-ёмонни кўравериб дили қотган, тили ўткирлашган аёллар қўлига ўтаётгани ҳам бор гап. Фикримча, айни муҳитда улғайган "йигит”лар бошига ҳарир ташлашдан тортинмасликни ўрганишяпти. Қолаверса, мактабларда аксар ўқитувчиларнинг хотин-қизлар эканлиги ҳам ўсмир йигитлар тарбиясига акс таъсир кўрсатаётгандек.
Йигитни "куёв салом” қилишга ундайдиган одатга келадиган бўлсак, бу ҳам худди тўй-маросимларимизда кузатиладиган баъзи бидъатлардан бири. Тўйларни ихчамлаштиришга ҳаракатни бошладик, шу баҳона элнинг елкасига ботаётган ташвишлардан қутулмоқчимиз. Айни ўзгариш сабаб эркакни ориятидан, номусидан айираётган "салом”лар барҳам топса, ажаб эмас.
Ҳарқалай, шундай бўлишини жуда-жуда истайман... Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|