Азиз дўстлар! Ўйлайманки, бугун барчамиз учун муҳим кун! Ҳаёт бизга синов тариқасида берилади, энг асосийси, у бизга танлаш эркинлигини тақдим этади. Қарорлар қабул қилишда эса бизга тўғри йўлни кўрсатувчи, шахсимизга сайқал берувчи, уни юксалтирувчи ва камолотга етказувчи инсонлар – ўқитувчилар ёрдам беради. Бизни, кўзлари билимга ташна жажжи болаларни бағрига олиб, ўқитиб-ўргатган, ҳаётга тайёрлаган ва нурли йўлга кузатган шундай Ўқитувчи, чинакам устоз борки, мен аминман, бундай инсон ҳар биримизнинг қалбимизда чуқур жой эгаллаган! Менга бахт кулиб боқди. Менинг ўқитувчим, иккинчи онам Наталья Михайловна Вейцман бўлганлар! Бошланғич мактабдаги йилларимизни эсласам, қалбим ёришгандек бўлади, юзимга табассум юради. Чунки ўша йиллар мен учун энг файзли давр бўлган! Наталья Михайловна билан алоқамиз узилмаган, мен доим у кишидан хабар оламан, маслаҳатлашаман; у зот ҳозир ҳам менга йўл-йўриқ кўрсатадилар, болалар тарбияси борасида, фарзандни қандай қилиб тўғри йўналтириш ҳақида маслаҳат берадилар! Бу ҳақда ҳали кўп ёзишим мумкин. Айтмоқчи бўлганим: йўлимда буюк устозлар учраётганига ҳаётдан миннатдорман. Ҳар кимни мен мураббий деб биламан, ҳар кимдан қандайдир сабоқ олиш мумкин. Хулоса шуки, ҳар биримиз аслида ўқитувчи. Азиз дўстлар, мен ота-онани ҳам, опа-сингил ва ака-укаларни ҳам, атрофимдаги дўстларимни ҳам ўқитувчи деб биламан! Байрамингиз қутлуғ бўлсин, қадрли ўқитувчилар, айёмингиз муборак, ҳурматли мураббийлар! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|