Салмон Авда шундай дейдилар: "(Муҳтожга) очиққўллик, самимий чеҳра, розилик табассуми ва ўзингни яқин олиб садақа берасанми ёки қўлингни унга истар-истамас чўзиб, юз ўгирмоқчидек, нафрат билан, унга худди юқишидан қўрқаётган касалликдек қараб ёки унинг офатидан эҳтиёт бўлгандек садақа берасанми?
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
قَوْلٌ مَّعْرُوفٌ وَمَغْفِرَةٌ خَيْرٌ مِّن صَدَقَةٍ يَتْبَعُهَا أَذًى وَاللّهُ غَنِيٌّ حَلِيمٌ
"Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ ғаний ва ҳалим зотдир” (Бақара сураси, 263-оят).
Ўзининг ибодатини қилиб, оила аъзоларига ифторлик ва саҳарлик таомлари тайёрлаб бериб, яна бу хизматларини чин юракдан, заррача малолланмасдан қилаётган аёлларимизни Аллоҳ таоло икки дунёда азизу мукаррам қилсин!
*****
Намоз…
Намоз – уяли телефоннинг қувватлагичи (зарядка қилувчи батарея) кабидир. Агар телефонни қувватлаб олмасанг, экрани ўчади, жим бўлади. Агар сен ўзингни ҳар кунлик намоз билан қувватлаб олмасанг, нурни, тил бурролигини, ҳикматни, хотиржамликни йўқотиб, безовталик, қўрқув ва гоҳида аҳмоқликка мубтало бўласан.
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
*****
Мўмин одам раҳм-шафқат, одоб, тавозеъ ва муҳаббат манбаидир.
Намозхон қўпол бўлмайди.
Намозхон уятсиз бўлмайди.
Бўлиши мумкинмас!
Намозхон ҳаром мол еювчи бўлмайди!
Бўлиши амри маҳол!
Намозхон алдоқчи бўлмайди!
Бўлиши амри маҳол!
Намозхон мутакаббир бўлмайди!
Бўлиши амри маҳол!
Амри маҳол!
Амри маҳол!
Минг марта амри маҳол!
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий
*****
«Ота-онага яхшилик қилиш кабира гуноҳларга каффорот бўлади».
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ
*****
Ўқиш
Ҳаётимдаги бурилиш нуқта – онам телевизорни ўчириб қўйиб, мени ўқишга мажбур қилган кундир.
Бен Карсон, машҳур нейрохирург, сиам эгизакларини бир-биридан муваффақиятли ажратган дунёдаги иккинчи одам.
————
Биринчиси ким бўлган экан деб ҳайрон бўлаётгандирсиз? Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бўлганлар. Танаси ёпишган эгизакларнинг бири вафот этганда, буюк имомнинг олдиларига маслаҳат сўраб келишган. Шунда имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ вафот этган тарафини ерга кўмиб, тиригига овқат бериб, қараб туришни маслаҳат берганлар. Уч кун ўтиб, ер эгизакларни бир-биридан ажратган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|