Бир дарвеш тасаввуф шайхларидан Абул Ҳасан Ҳаррақоний шуҳратини эшитиб, уни кўриш учун Толиқон шаҳридан йўлга чиқди. Неча кун йўл юриб, тоғлар ва яйловлардан ўтиб, ниҳоят у зот яшайдиган шаҳарга етиб келди ва шайхнинг уйини сўради. Уйни излаб топгач, ҳурмат билан эшикни тақиллатди. Ҳаррақонийнинг хотини эшикдан қараб: – Нима истайсан? – деди. – Аллоҳнинг дўстини зиёрат қилиш учун Толиқон шаҳридан келгандим, – деди дарвеш. Буни эшитган аёл қаҳ-қаҳ отиб кулди ва: – Узун соқолингга боқ, ҳеч ўйламай қилган ишингга, оворагарчилигингга қара. Ҳей одам, сенинг бошқа қиладиган ишинг йўқмидики, шунча вақтингни йўлларда совурибсан. Бир аҳмоқни кўриш учун шунча заҳмат-азият чекиш шартмиди? – дея эри ҳақида не-не ёмон сўзлар айтди, ҳақоратлар қилди. Дарвеш унинг гапларини сабр билан эшитди ва охирида: – Гапинг тугаган бўлса, у муборак зотнинг қаердалигини айт, ахтариб борай, – деди. Аёл бунга жавобан яна эрини ёмон сўзлар билан ҳақоратлай кетди. Дарвеш хотиндан шайхнинг қаердалигини билиш маҳоллигини англагач, у ердан кетди. Одамлардан сўраб-суриштира бошлади. Ниҳоят шайхнинг ўрмонга ўтин учун кетганини билиб, ўша ёққа йўл олди. Дарвеш йўлда кетаркан: «Шундай улуғ зот нима жин уриб бундайин ёмон феълли, тили заҳар, оғзи шалоқ аёл билан яшаб юрибди?» дея хаёл сурарди. Дарвеш хаёлларига ғарқ бўлиб бораркан, бир пайт қараса, шайх баҳайбат бир арслонга миниб келаётганмиш. Арслон устида бир боғлам ўтин, ўтин устида шайх, қўлидаги қамчиси каттакон бир илон эди. Ҳаррақоний дарвешнинг кўнглидан ўтган ўй-фикрларини илғаб бундай деди: – Мана шу бадфеъл хотинга сабр қилиб, ранж юкини тортаётганим учун бу арслон ҳеч эътирозсиз менинг юкимни кўтаряпти! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|