1. Саҳро бургути асосан майда жониворлар, баъзида қумурсқалар билан озиқланади. Ўлжасига кўзи тушгач, айёрлик йўлига ўтади. Яъни, у аста ерга қўниб ўзини худди товуқдек беозор тутиб туради-ю, кутилмаганда ўлжага ташланади.
2. Саҳро бургутининг эркаги ҳаётда тухум босиб ётмайди. Бу ишни табиат қонунига кўра урғочиси адо этади. Эркаги ов қилиб, полопонларни ва онасини боқади.
3. Унинг ини 1 метрли диаметрга эга.
4. Ўлжасини осмонда қувлаш жараёнида саҳро бургути соатига 300 км тезликда учади.
5. Дам олгиси келганда умуман қанот қоқмасдан, соатлаб ҳавода муаллақ туриб қолади.
6. Кўп ҳолатларда саҳро бургути юқори вольтли ток ўтган симларга билмасдан қўнади ва ток уриш оқибатида ҳалок бўлади.
7. Саҳро бургути ўртача 40-50 йил умр кўради.
8. Саҳро бургути жуфтни бир марта бир умрга танлайди. Аммо жуфти ўлим топса, ёлғиз ҳам яшамайди. Янги жуфтлик топади.
9. Бу бургутнинг кўзларидаги ҳис этиш тўқималари одамникидан 5 карра кўпроқ. Шу жиҳати уни ўткир кўзли бўлишига сабабчи.
10. Саҳро бургути икки километр юқоридан туриб ҳам ерда юрган майда жониворларни кўра олади. Кўргани ҳамоно катта тезликда пастга шўнғиб ўлжасини тутиб ейди.
11. Емиш топа олмай қолса, топиш учун имкон ва вариант бўлмаса, саҳро бургути вақтинча ўлакса еб ҳам кун кўради.
12. Саҳро бургути асосан Россия, Қозоғистон, Хитой ва Мўғулистонда умр кечиради.
13. Афсуски, мутасаддиларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, саҳро бургутлари айни пайтда буткул қирилиш палласида турибди.
14. Саҳро бургутининг янги туғилган полопони икки ойликданоқ учишни машқ қила бошлайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|