Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими? Жавоб: ҳапдори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ, ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди).
Савол: сурма қўйиш билан рўза очиладими? Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолатларида сурма қўйганлар. Сурмани кўп қўйиш натижасида ҳалқумида сурманинг таъмини сезса ҳам рўза очилмайди.
Савол: ошқозон касаллиги билан оғриган рўзадор бемор зонд ютса бўладими? Жавоб: зонд қуруқ ҳолатда ютилса ва қайтариб чиқариб олинса, рўза очилмайди. Агар бирор таомни ипга боғлаб, ютса ва ипнинг бир учи қўлида қолса, яъни қайтариб чиқариб олиш мумкин бўлса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади.
Савол: жароҳатларга дори қўйилса рўза очиладими? Жавоб: фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган: а) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳати; б) Ошқозонга етиб борадиган жароҳат; Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойларга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди,чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса ёки унга пичоқ ё шу каби нарса санчиб олинса, тиғи илигигача етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди, чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди.
Савол: рўзадорнинг кўзига дори қуйилса, рўзаси очиладими? Жавоб: ҳанафий мазҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари «рўза очилади» дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби халқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.
Савол: эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичидан таҳлил (анализ) олинса ёки дори юборилса, рўзаси очиладими? Жавоб: очилмайди. Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичига нарса томизилса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар наздида рўза очилмайди.
Савол: кислород билан сунъий нафас олдирилса рўза очиладими? Жавоб: соф кислороднинг ўзи бўлса, бошқа бирор дори қўшилмаган бўлса, рўза очилмайди, чунки у нарса оддий ҳаводан бошқа нарса эмас. Ҳаво билан эса рўза очилмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|