Табиатнинг шундай қоидаси бор, ҳужайралар мунтазам янгиланиб боради. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолатнинг рўза тутиш билан боғлиқ жиҳатини кўриб чиқди.
2016 йилда Нобел мукофотига сазовор бўлган япониялик олим Ёсинори Осуми аниқлаган энг қизиқ ҳолатлардан бири – аутофагия, яъни организмнинг энг фаол ишлайдиган пайти бўлиб, инсон танаси зўриқиб ишлаётган вақти, масалан, очлик пайтлари бўлар экан. Яъни, очлик орқали одам организми биринчи ўринда ўзидаги турли даражада зарарланган, касалланган, кераксиз ҳужайралардан қутулиб, уларни энергияга айлантириб истеъмол қилиб юборар экан.
Осумининг илмий кашфиётини синовдан ўтказган бошқа мустақил тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, аутофагия организмни хилтлардан, чиқитлардан тозалаш орқали эрта қаришнинг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, бу жараёнда йўқ қилинган зарарли ҳужайралар ўрни янги ёш ҳужайралар билан қопланади ва бу орқали тана ёшаради.
Турли олимларнинг тақдиқотларидан хулоса қиладиган бўлсак, режалаштирилган очлик организмни ҳақиқатан ҳам турли чиқитлардан, токсинлардан тозалаш имконини берар экан. Рўза орқали руҳ енгил бўлади, тана ҳам тозаланиб, янгиланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|